Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Яккабоғдаги битта боғ...

Яккабоғдаги битта боғ...
Просмотры, всего:

2527

Год издания:

2014

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

40

Издательство:

Наврўз

Номер ISBN:

978-9943-981-95-7

Читать отрывок
Электронная книга (1,2Mb) :

2200 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
нет описания

МУАЛЛИФДАН

БОБУР БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ

ОТА НИМА УЧУН БЕЗОВТА БЎЛДИ?

2010 йил БИРИНЧИ ЗАРБА

2011 йил ИККИНЧИ ЗАРБА

НИЗОГА КИМ БАРҲАМ БЕРАДИ?

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ

ТОРТИШУВЛАР БОШЛАНДИ

ОТА МАСЛАҲАТИ

МУАЛЛИФДАН

Мен Қашқадарёга, шу жумладан Яккабоғ туманига бир пайтлар кўп марталаб борганман, у ерда қалби пок, эътиқодли, имони бутун, бағри кенг инсонлар билан яқиндан танишиб мириқиб-мириқиб суҳбатлашганман, бир қатор мақолалар ёзганман. Шунинг учун бўлса керак, бирон жойда Яккабоғ ёки яккабоғликлар ҳақида гап кетгудай бўлса юрагимнинг қаърида жойлашган олис йиллардаги хотиралар беихтиёр бош кўтаради ва мен қанчалик муҳим ишлар билан банд бўлмайин хаёлларга берилганимни билмай қоламан.

Бобур Бердиев билан тушлик пайтида тасодифан танишиб қолдик. Маълум бўлишича, Бобур Яккабоғ туманидаги боғдорчилик фермер хўжалигининг раиси экан.

Яккабоғ... дилимда кўп йиллардан буён ардоқлаб юрган хотиралар яна лоп этиб кўз олдимга келди ва Бобиржон билан дурустроқ танишиб улгурмасимдан билса билмаса ўзим яхши таниган, билган яккабоғликлар ҳақида сўраб суриштиришга тушиб кетдим.

Бобуржон, баланд бўйли, қотмадан келган, ўттиз бешлардаги йигит, саволларимга ўйлаб, шошмасдан иложи борича батафсилроқ жавоб бериши менга маъқул тушди. Мен у билан гурунглашар эканман, боқишларида қандайдир маъюслик борлигига, пешонасида янги тушган ажинларнинг изларига, чаккасидаги оқ туша бошлаган сочларига эътибор бердим ва Бобуржонни юрагини бир ташвиш ўзининг ўткир тишлари билан кемираётганлигини англадим. Лекин бу ташвиш иш билан боғлиқми ёки оилавий муаммоларми, билолмадим.

Шунинг учун гап орасида Бобуржондан, фермерлик ишлари чарчатиб қўймаяптими, деб сўрадим.

Бобуржон бош қимирлатиб тасдиқ ишорасини қилди ва чуқур хўрсинди.

— Ака, ишдан қочмайман, иш мени ҳеч қачон чарчатмайди, аммо мен билан ишлайдиган одамлар ва уларнинг гап-сўзлари чарчатди... — деди у дард билан.

Шундагина пешонасидаги янги тушган ажин чизиқлари, чаккасидаги қоп-қора сочлари орасидан аниқ-тиниқ кўриниб турган оқ сочлари бежиз тушмаганини ҳис қилдим...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!