Габриэль Гарсиа Маркес
Маркес 1927 йилда Колумбиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Аракатука деган шаҳарчада дунёга келган. Габо (Габриел) ҳаётида ўчмас из қолдирган кимса унинг бобоси истеъфодаги полковник Николос ҳисобланади. Унинг ҳаёти аксар саҳифаларидан ўз романларида фойдаланди. «Бобом ва бувим, - деб эслайди Маркес, - жинлар билан тўлиб кетган эски уйда яшар эдилар. Уларнинг ҳар иккиси ҳам иримчи бўлиб, ғаройиб тасаввурга эга бўлганлар...». Габриелнинг отаси доришунос бўлиб, у ўғлининг ҳам фармацевт бўлишини истар эди. Габриел эса адвокатлик касбини орзу қилди. Маркес дастлабки ҳикоясини 17 ёшида ёзган ва 60-йилларга қадар унинг асосий касби журналистика бўлиб қолди. Унинг бу фаолияти Боготада, «Ел Эспектадор» («Шарҳчи») рўзномасидан бошланди. Адиб ёзувчи сифатида шаклланар экан, кўпроқ Хеминтуей, Кафка ва айниқса Фолкнер ижодидан кўпроқ баҳраманд бўлган. Ёзувчи Парижда, Венесуелада, Мексикада ва Тошкентда ҳам бўлган.Асарлари; «Хосияциз соат» (1961), «Катта онанинг дафн этилиши», «Полковникка ҳеч ким ёзмайди», «Танҳоликнинг юз йили» (1965-1966), «Оқсоқолнинг кузи» (1975, унда Лотин Америкасини даҳшатга солган ҳокими мутлақ тўғрисидаги афсона акс эттирилган ва фош қилинган), «Откора қотиллик қиссаси» (1981) ва бошқ.
Поделиться с друзьями в соцсетях