Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Гулноз Халлиева

Гулноз Халлиева

 

Халлиева Гулноз Искандаровна 1974 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 1996 йил Урганч давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини имтиёзли тамомлаган. 2000 йилда “Огаҳий мусамматлари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2016 йилда «XX аср рус шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиёти тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертациясини муддатидан илгари ҳимоя қилган. 2014 йилдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб келмоқда.
Илмий тадқиқотлари юзасидан 2 та монография, республика ва хориж журналларида илмий мақолалар, жами 80 дан ортиқ илмий иши чоп этилган. Илмий ишлари рус шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиёти, рус навоийшунослиги ва бобуршунослиги, туркологик илмий тадқиқотлар компаративистикаси, архив шарқшунослигида имагология кабиларни ўз ичига олади. Бир қанча республика ва халқаро анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.
Г.Халлиева оилали, учта фарзанднинг онаси.