В связи с техническими работами на сайте временно не работает функционал онлайн-читалка книг и чтение через приложение

Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Хушбок Рахим *

Хушбок Рахим

 

Хушбоқ Раҳим 1940-йил 15-октябрда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг эски Оқтумшуқ қишлоқ шўросига қарашли Култепа қишлоғида туғилган. 1948-1959-йилларда қишлоқдаги М.В.Ломоносов номли 10-сон ўрта мактабда ўқиган. 1959-йили Бухоро Давлат педагогика институти “Физика-математика” факультети талабаси бўлган. 1964-йил 30-июлда шу институт, шу факультетини “Математика ва чизмачилик” ихтисослиги бўйича тамомлаган.
1964-йилда ғиждувонлик “Тарих филология” факультети битирувчиси Махмуда Шириновага ўйланган. Ғиждувон марказидаги Мирзо Улуғбек номли мактаб ўқувчиларига математикадан сабоқ бериш билан бир қаторда, шеъриятга қизиқувчи ёш қаламкашлар тўгарагига раҳбарлик қилган.
1968-1990-йилларда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент политехника институти “Философия” кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаган. 1983-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига эришган.
1991-йилдан мустақиллик шарофати билан Беруний номидаги Тошкент политехника институти учта институтга ажратилади. Хушбоқ Раҳим Тошкент Архитектура ва қурилиш институтида қолади.
2000-йил 15-октябрдан нафақага чиққан бўлса-да, 2002-2011-йиллар давомида Низомий номидаги Тошкент педагогика университетида “Миллий ғоя ва маънавият” кафедрасида ишлаган. У дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 1-Пилла кўчаси 209 уйда, ҳозирда эса Бектемир туманининг “Абай” МФЙ Мухтор Авезов кўчаси 21 “Б” уйда яшайди. Етти нафар олий маълумотли ўғил-қизнинг отаси, йигирмадан ортиқ невара ва чевараларнинг бобоси.
2000-йил Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ижодкор ўқитувчи” кўкрак нишини билан, 2022-йил “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган. Ўзбекистон Турон фанлар академияси фахрий Академиги (2023 йил).