Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2017
Узбекский (кир)
272
978-9943-4983-3-4
9200 сум
Рейтинг посетителей |
I боб
ХХР халқаро мажбуриятларининг юзага чиқиш сабаблари тўғрисида
1. Халқаро мажбуриятнинг келиб чиқиши
Универсализм нуқтаи назаридан тушунтирганда, халқаро мажбурият халқаро муносабатлар тизими билан ҳамоҳанг равишда вужудга келган. Узоқ вақт давомида ўрта аср Европаси феодал муносабатлар, диний оқимлар ва зодагонларнинг қон-қардошлик ришталари билан боғланиб келган эди. Ўша пайтдаги Европада «монарх»лар кўп бўлиб, том маънодаги «давлат»нинг ўзи йўқ эди. Монархлар ва зодагонлар ўртасида, шаҳар-давлатлар ўртасида, черков, руҳонийлар ва қавм ўртасида масъулиятнинг турли кўринишлари мавжуд бўлган, аммо биз айни пайтда «халқаро мажбурият» деб атайдиган нарсанинг ўзи йўқ эди. XVII аср бошида рўй берган ва 30 йил давом этган уруш натижасида ўта фожиали усуллар билан кўплаб миллий давлатлар барпо бўлди, улар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бўлиниши яна бир муаммога айланди.
Аммо ҳаттоки бир неча давлатларнинг мавжудлиги, улар ўртасидаги муносабатлар халқаро мажбурият олинишини талаб этмаган. Милоднинг бошида Евроосиё минтақасида бир вақтнинг ўзида Хитойнинг Хан империяси, Форс ва Рим империялари бор эдики, улар бир-бирлари билан Буюк ипак йўли орқали алоқа ўрнатиб олишган эди. Аммо, шак-шубҳасиз, учала империя ўртасида бизнинг замонавий тушунчамиздаги халқаро мажбурият муносабатлари йўқ эди. Бундай вазият, ҳар қанча ҳайратланарли бўлмасин, тахминан икки минг йиллар давомида сақланиб турган. Узоқ вақт давомида хитойлик илмий-техник кашфиётлар, ҳашамат ва дунёвий фалсафанинг узлуксиз оқими Европага интилиб турар,
Европадан Хитойга келган руҳонийлар ва савдогарлар кўпайгандан-кўпайиб борар эди; XIX аср бошида қирол Георг III ва цин сулоласи императори Цяньлун охир-оқибат ўзаро ёзишмалар олиб боришади, аммо уларнинг ўзаро мажбурият тўғрисидаги тушунчалари ҳамон бир-биридан буткул фарқланиб турар эди. Георг III, эҳтимол, Хитой Франция, Пруссия ва чор Россияси каби Европа мамлакатларидан бошқача эмас, шунинг учун Европадаги замонавий миллий давлатлар услубларига мувофиқ равишда ҳаракат қилиши керак деб ўйлаган бўлиши мумкин. Император Цяньлун эса олийжаноблик билан мақтовлар ёғдириб Англияни Хитой императорлик саройига ҳадялар берадиган тизимнинг бир қатнашчиси сифатида кўрган.