Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Buyuk davlat ma’suliyati: Xitoy istiqboli

Buyuk davlat ma’suliyati: Xitoy istiqboli
Ko‘rganlar, jami:

1469

Janr/bo‘lim:

Tarix, Fan va ta`lim

Muallif:

Nashr yili:

2017

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

272

Nashriyot:

Oltin Media

ISBN raqami:

978-9943-4983-3-4

Parchani o'qing
Elektron kitob (8,8Mb) :

9200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Ушбу китоб ўқувчиларни Хитойнинг буюк давлат сифатида халқаро тартиб борасидаги нуқтаи назари билан таништиради, Хитой масъулиятли мамлакат ҳисобланадими деган халқаро ҳамжамиятда давом этаётган баҳс-мунозараларга ўз вақтида берилган жавоб ҳисобланади. Китоб мамлакатларнинг масъулияти тушунчаси соҳасидаги хитойлик мутахассислар қарашларини ифодалайди. Бундан ташқари, ўқувчилар Хитойнинг сайёрамизда тинчликни сақлаб қолиш, умумий тараққиётни рағбатлантириш масалалари бўйича нуқтаи назари билан танишишлари мумкин. Китоб ташқи дунёга юзланган ва ўз зиммасига халқаро масъулиятнинг бор юкини олаётган Хитойнинг эришган ютуқчари билан таништиради. У Хитойнинг иқтисодий ўсишидан хавотирга тушган ва шарқий мамлакатнинг фикрига бефарқ бўлмаган хорижий китобхонлар учун мўлжачланган. Шунингдек, китобда турли хил халқаро масалаларнинг чуқур таҳлиллариўз аксини топган.

I боб

ХХР халқаро мажбуриятларининг юзага чиқиш сабаблари тўғрисида

1. Халқаро мажбуриятнинг келиб чиқиши

Универсализм нуқтаи назаридан тушунтирганда, халқаро мажбурият халқаро муносабатлар тизими билан ҳамоҳанг равишда вужудга келган. Узоқ вақт давомида ўрта аср Европаси феодал муносабатлар, диний оқимлар ва зодагонларнинг қон-қардошлик ришталари билан боғланиб келган эди. Ўша пайтдаги Европада «монарх»лар кўп бўлиб, том маънодаги «давлат»нинг ўзи йўқ эди. Монархлар ва зодагонлар ўртасида, шаҳар-давлатлар ўртасида, черков, руҳонийлар ва қавм ўртасида масъулиятнинг турли кўринишлари мавжуд бўлган, аммо биз айни пайтда «халқаро мажбурият» деб атайдиган нарсанинг ўзи йўқ эди. XVII аср бошида рўй берган ва 30 йил давом этган уруш натижасида ўта фожиали усуллар билан кўплаб миллий давлатлар барпо бўлди, улар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бўлиниши яна бир муаммога айланди.

Аммо ҳаттоки бир неча давлатларнинг мавжудлиги, улар ўртасидаги муносабатлар халқаро мажбурият олинишини талаб этмаган. Милоднинг бошида Евроосиё минтақасида бир вақтнинг ўзида Хитойнинг Хан империяси, Форс ва Рим империялари бор эдики, улар бир-бирлари билан Буюк ипак йўли орқали алоқа ўрнатиб олишган эди. Аммо, шак-шубҳасиз, учала империя ўртасида бизнинг замонавий тушунчамиздаги халқаро мажбурият муносабатлари йўқ эди. Бундай вазият, ҳар қанча ҳайратланарли бўлмасин, тахминан икки минг йиллар давомида сақланиб турган. Узоқ вақт давомида хитойлик илмий-техник кашфиётлар, ҳашамат ва дунёвий фалсафанинг узлуксиз оқими Европага интилиб турар,

Европадан Хитойга келган руҳонийлар ва савдогарлар кўпайгандан-кўпайиб борар эди; XIX аср бошида қирол Георг III ва цин сулоласи императори Цяньлун охир-оқибат ўзаро ёзишмалар олиб боришади, аммо уларнинг ўзаро мажбурият тўғрисидаги тушунчалари ҳамон бир-биридан буткул фарқланиб турар эди. Георг III, эҳтимол, Хитой Франция, Пруссия ва чор Россияси каби Европа мамлакатларидан бошқача эмас, шунинг учун Европадаги замонавий миллий давлатлар услубларига мувофиқ равишда ҳаракат қилиши керак деб ўйлаган бўлиши мумкин. Император Цяньлун эса олийжаноблик билан мақтовлар ёғдириб Англияни Хитой императорлик саройига ҳадялар берадиган тизимнинг бир қатнашчиси сифатида кўрган.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!