На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Имо-ишоралар сири

Имо-ишоралар сири
Просмотры, всего:

24006

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

144

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-766-3

Читать отрывок
Электронная книга (0,9Mb) :

4300 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Qarshingizda turgan kishi sizning so‘zlaringizni qabul qilyaptimi? Ayni damda uning kayfiyati qanday? Mazkur savollarga «Imo-ishoralar siri» nomli kitobdan javob topasiz. Kitob imo-ishoralar, tana harakatlari, yuz ifodasi, so‘zlash ohangini o‘rganmoqchi bo‘lganlarga ajoyib qo‘llanma bo‘ladi.

Кириш
I боб
Инсон хатти-ҳаракатлари, имо-ишоралари руҳий ҳолатларни ифодалайди
II боб
Ёлғончини новербал сигналлардан қандай аниқлаш мумкин
III боб
Қаршингиздаги инсон ким: раҳбарми ёки бўйсунувчи ходимми?
IV боб
Ёқимлилик (хушрўйлик)нинг новербал сигналлари
V боб
Новербал тил билимларидан амалиётда қандай фойдаланиш мумкин?
VI боб
Жим турган инсон ҳақида нималарни билиб олиш мумкин?
Хулоса

КИРИШ
Инсон маълумотни нафақат сўзлар ёрдамида (вербал усулда) бошқаларга узатади, балки имо-ишоралар, мимика, тана ҳолати, ташқи кўриниш, суҳбат пайтидаги оралиқ масофа, безаклар, пардоз каби новербал усуллар ёрдамида ҳам ошкор қилиши мумкин. Биз инсон ҳақидаги маълумотларнинг катта қисмини (80 % атрофида) айнан новербал манбалардан олишимиз исботланган бўлиб, сўзлардан эса умумий маълумотнинг фақатгина 20 % қисмини олишимиз мумкин экан. Кўп ҳолларда новербал маълумот идрокимиздаги «кадр ортида» қолиб кетади, чунки биз уларни ўқишни ва талқин қилишни билмаймиз. Аксар ҳолларда биз очиқ-ошкор нарсани сезмаймиз: инсон ўзининг норозилигидан огоҳлантириб бошини инкорона бош ирғаса ҳам, биз барибир расман айтилган розилик сўзларига ишонамиз. Бизни табассум билан қаршилаган инсон қўлини кўксига чалиштириб тургани – ўзини ҳимоя қилиш ҳолати эканига эътибор қилмаймиз, бу эса «менга ноқулай, ўзимни ўнгғайсиз ҳис қиляпман» маъносини беради. Бу китоб имо-ишоралар ва тана ҳаракати тилини, юз ифодаси ва тана ҳолати тилини ўрганишни хоҳлаганлар учун, суҳбатдоши ҳақида у ўзи ҳақида гапирганидан кўра кўпроқ билишга ҳаракат қилувчилар, инсон хатти-ҳаракатининг асл, туб сабаблари сирини очишни, суҳбатдошининг лаҳзалардаги кайфиятини аниқлашни истаганлар учун. Агар сиз фақат ижобий қиёфа ифодалашга ёрдам берадиган новербал белгиларни ишлатиб ўз танангизни бошқаришни, бу билан суҳбатдошингизни ижобий тасаввур ва кайфиятга йўналтиришни ўрганмоқчи бўлсангиз, унда бу китоб сиз учун. Ўз танангиз сизни сотиб қўймаслиги, аксинча сизга иттифоқдош бўлиши учун имо-ишоралар алифбосини синчиклаб, обдан ўрганишингиз, ҳар бир новербал сигнал қандай маъно англатишини яхши билиб олишингиз даркор. Китобни ўқиб, келажакда бу қимматли тажрибадан фойдаланинг. Китобни сизга тақдим ва тавсия этишимиздан мақсад шу.

Добавить комментарий
Kitob ajoyib!! Rahmat, menga yoqdi. Boshqalarga ham tafsiya etaman!!!
21 июля 2017
Kitobni olish imkoni bormi?
21 июля 2017