Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Изтироб

Изтироб
Просмотры, всего:

2702

Год издания:

2017

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

338

Читать отрывок
Электронная книга (2,9Mb) :

6000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Дадахон Нурий буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг кенжа шогирдларидан ҳисобланиб, у кишининг оқ потиҳасини олган ёзувчи. Шунингдек, сал кам олтмиш йил мобайнида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг яқин ука – шогирди бўлиб, ёнида юрган. Ва устоз ҳаёти билан боғлиқ кўплаб воқеаларни мунтазам равишда “кундалик”ка тушириб борган. Бу китобда шулардан олинган айрим “парча”ларгина
мавзу сифатида фойдаланилди. Асар устоз вафотининг бир йиллиги муносабати билан чоп этилмоқда.

  • МУАЛЛИФДАН
  • СЎНГГИ НИДО
  • ШОИР ВА ЭЛЧИНИНГ БАШОРАТЛАРИ
  • УЗОҚ ВА ЯҚИН ПОКИСТОН
  • “ОЛТИН ДЕВОР” ШАРОФАТИ
  • ХАЙРЛИ ИШ ЖОНКУЯРЛАРИ
  • ХАЙРЛИ ИШГА ТЎСИҚ
  • “ОЛТИН ДЕВОР” ЖАМОАСИ
  • ЖИДДИЙ СИНОВ КУНЛАРИ
  • ОЙБЕКНИ КЎРГАН КИШИ
  • ОҚСОҚОЛ “ОТДАН” ТУШДИЛАР
  • КАТТА СИНОВ ОЛДИДАН
  • ШОИРНИНГ ТАШРИФИ
  • ЮРТ СОҒИНЧИ
  • КЎНГИЛДАГИ РЕЖА
  • КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ
  • ЮЗМА-ЮЗ
  • ҲАВАС ВА ҲАСАД
  • ҚЎНИ-ҚЎШНИЧИЛИК
  • ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК
  • ХУДБИНЛИК ГИРДОБИ
  • ТАЪҚИБ АЛОМАТЛАРИ
  • “БИР КУНЛИК ХАЛИФА”
  • НОМ ЎЧИРИШ ПОЙГАСИ
  • “ПОЙГА”НИНГ ЯНГИЧА УСЛУБИ
  • КИМДАН НИМАНИ ЎРГАНИШ КЕРАК?
  • “ГУРУҲБОЗЛАР”
  • БЕЗОВТА ЮРАК
  • МАВЗУНИНГ ТУҒИЛИШИ
  • ҚОРАКЎЛ ТЕЛПАГИ

МУАЛЛИФДАН

Баьзи таниш-билишларим “Сиз кейинги йиллар ичида “жанговарлик”ни ўзаро шахсий “рақобат” мавзуига айлантириб, асарлар ёзмоқдасиз. Шубҳасиз, “ғаним”ларингиз ҳам кўпайиб қолди. Қўрқмайсизми? Ё, бу кексалик аломатими?” дея савол берадиган бўлиб қолишди. Мен, уларга шундай жавоб қайтаргум келади; узоқ йиллар давомида ўша “рақиб”лар, “бошқачароқ” йўналишда ижод қилишга “илҳомлантириб” қўйишди. Ахир, Абдулла Қаҳҳор айтгандилар-ку, “Илҳомсиз ёзилган асар-чала туғилган чақалоқ” деб... Тўғри, асл башарасини очиб
қўювчи бу мавзу кимларгадир ёқмайди, ғазабини қўзгайди... Телефон орқали, баъзан “чопар” юбориб, кўпчилик олдида қилинадиган огоҳлантириш-қўрқитувларни қўяверинг! Яқиндагина бир “ёзувчиномо” бойвачча китобимни босиб чиқарган ноширга мени “йўқ қилдириб” юбориш учун адвокатга юз миллион пул (?) (сўмми, долларми номаълум) берганини айтиб, “энди унинг ёнига сен ҳам қўшилдинг” дебди, очиқдан-очиқ дағдаға билан.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!