Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2014
Узбекский (кир)
480
978-9943-12-280-2
21900 сум
Рейтинг посетителей |
Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида хассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашдан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.
Алломанинг “Қалблар кашфиёти” деб номланган ушбу китобида ҳам Аллоҳ таолога доимо итоатда, қўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг турли соҳаларида ҳалокатли ҳолатлар келиб чиқиши ҳақида таъсирли, жозибали ҳикоя қилинади. Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.
БИРИНЧИ КИТОБ
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ
Ҳикмат аҳлидан бирининг айтишича, вужуднинг соғлиги ва омонлиги оз ейишда, руҳнинг соғлиги ва омонлиги гуноҳ қилмасликдадир. Диннинг омонлиги эса, Аллоҳ яратган зотларнинг энг улуғи Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўзал хулқларига эргашишдадир. Аллоҳ азза ва жалла бундай деб марҳамат қилади:
“Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Ҳашр, 18). Мазкур оятнинг мазмуни бундай: Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб амалингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам, нима қилган бўлсангиз, ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси инсон нима қилган бўлса, шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсон танасининг аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер имонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлиб, менинг устимда намоз ўқиди, рўза тутди, ҳажга борди, дейди...