Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Mukoshaftul qulub: qalblar kashfiyoti

Mukoshaftul qulub: qalblar kashfiyoti
Ko‘rganlar, jami:

6814

Tarjimon:

Miraziz A’zam

Nashr yili:

2014

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

480

Nashriyot:

Movarounnahr

ISBN raqami:

978-9943-12-280-2

Parchani o'qing
Elektron kitob (16,9Mb) :

20000 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида хассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашдан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.
Алломанинг “Қалблар кашфиёти” деб номланган ушбу китобида ҳам Аллоҳ таолога доимо итоатда, қўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг турли соҳаларида ҳалокатли ҳолатлар келиб чиқиши ҳақида таъсирли, жозибали ҳикоя қилинади. Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.

  • Абу Ҳомид Ғаззолий (ҳаёти ва ижоди)
  • БИРИНЧИ КИТОБ
  • Аллоҳдан қўрқиш
  • Сабр ва хасталик
  • Нафс тарбияси
  • Ғафлат
  • Аллоҳни унутмоқ
  • Тавба
  • Севги-муҳаббат
  • Ишқ
  • Аллоҳга итоат, Аллоҳни ва Расулини яхши кўриш
  • Иблис
  • Омонат
  • Намозни тавозе ва хушу билан адо этиш
  • Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш
  • Шайтоннинг душманлиги
  • Газаб ва ҳавойи нафс
  • Ҳасад ва ҳирс
  • Тўқлик ва очкўзлик
  • Уй, жиҳоз ва ҳашамга ўчлик
  • Ҳовлиқмалик
  • Мол-мулк ва пул
  • Ҳасислик ва қашшоқ бўлиб қолишдан қўрқиш
  • Таассуб (чекланганлик)
  • Бадгумонлик
  • Омонат-тавба
  • Марҳамат
  • Намозда хушу
  • Ғийбат, гап-сўз ва иғво
  • Закот
  • Зино
  • Силаи раҳм ва ота-она ҳақлари
  • Ота-онага яхшилик
  • Закот ва хасислик
  • Ҳою ҳавас ёки орзу-истакларнинг битмас-туганмаслиги
  • Ҳаромдан қочиш
  • Ўлимни эслаш
  • Таваккал
  • Дунё ҳаёти
  • Сабр-қаноатнинг фазилати
  • Аллоҳдан бошқасига дўст бўлиш ва маҳшар
  • Охирзамон ёхуд инсонларнинг қабрдан туришлари
  • Жонзотлар устида ҳукм
  • Мол-мулкнинг бевафолиги
  • Амаллар, тарози ва азоб
  • Аллоҳга итоат қилиш фазилати
  • Шукр
  • Кибр-ҳавонинг ёмонлиги
  • Тафаккур
  • ИККИНЧИ КИТОБ
  • Амалига яраша
  • Қабр ва у ердаги савол-жавоблар
  • Илмул яқин ва айнул яқин
  • Аллоҳни зикр этишнинг фазилати
  • Намоз фазилатлари
  • Намоз ўқимаганнинг жазоси
  • Жаҳаннам ва жаҳаннам азоби
  • Гуноҳдан қўрқишнинг фазилати
  • Тавбанинг фазилати
  • Зулмнинг ёмонлиги
  • Етимга зулм ўтказишдан сақланиш
  • Кибрнинг ёмонлиги
  • Тавозе ва қаноатнинг фазилати
  • Тавозе ва ёмонликлардан тийилиш
  • Дунёга мағрур бўлмоқ
  • Дунёнинг ёмонлиги ва ундан тийилиш
  • Садақанинг фазилати
  • Мусулмон дўстнинг ҳожатини чиқармоқ
  • Таҳоратнинг фазилати
  • Намознинг фазилати
  • Қиёматнинг қўрқинчлари
  • Жаҳаннам ва мезон (тарози) сифати
  • Кибр ва мағрурланишнинг мазаммати
  • Етимга яхшилик қилиш ва зулмдан тийилиш
  • Ҳаром ейиш
  • Фоиз
  • Бандалик ҳақлари
  • Ҳавойи нафсга берилишнинг ёмонлиги ва унинг орзуларидан воз кечиш
  • Жаннат ва жаннат аҳлининг даражалари
  • Сабр, ризо ва қаноат
  • Таваккал қилиш фазилатлари
  • Масжид фазилатлари
  • Каромат аҳлининг фазилатлари ва риёзат
  • Имон ва нифоқ
  • Ғийбат
  • Чақимчилик - гап ташиш
  • Шайтоннинг душманлиги
  • Муҳаббат билан нафснинг ҳисоб-китоби
  • Нафснинг ҳисоб-китоби
  • Ҳақ билан ботилни аралаштирмоқ
  • Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати
  • Тунги намознинг фазилати
  • Ёмон олимларнинг жазоси
  • Гўзал аҳлоқ
  • Кулмоқ, йиғламоқ ва либос
  • Қуръон, илм ва олимларнинг фазилатлари
  • Намоз ва закотнинг фазилатлари
  • Ота-онага яхшилик ва фарзандлик бурчи
  • Қўшничилик ҳаки ва фақирларга ёрдам
  • Майхўрликнинг касофати
  • Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) Меърожлари
  • Жуманинг фазилатлари
  • Хотиннинг эридаги ҳақлари
  • Эрнинг хотинидаги ҳақлари
  • Шайтоннинг ҳийласи
  • Чолғу (мусиқа) тингламоқ
  • Бидъат ва ҳавойи нафсга берилиш
  • Ўйин-эрмак қуроллари
  • Ражаб ойи фазилатлари
  • Муборак шаъбон ойи фазилатлари
  • Буюк рамазон ойи фазилатлари
  • Қадр кечаси фазилатлари
  • Рамазон ва Қурбон ҳайити фазилатлари
  • Зулҳижжа ойи биринчи ўн кунлигининг фазилатлари
  • Ашуро кунининг фазилатлари
  • Фақирларга иззат-икром
  • Тобут – қабр
  • Жаҳаннам азоби
  • Тарози ва Сирот кўприги
  • Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) вафотлари

БИРИНЧИ КИТОБ

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ

Ҳикмат аҳлидан бирининг айтишича, вужуднинг соғлиги ва омонлиги оз ейишда, руҳнинг соғлиги ва омонлиги гуноҳ қилмасликдадир. Диннинг омонлиги эса, Аллоҳ яратган зотларнинг энг улуғи Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўзал хулқларига эргашишдадир. Аллоҳ азза ва жалла бундай деб марҳамат қилади:

“Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Ҳашр, 18). Мазкур оятнинг мазмуни бундай: Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб амалингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам, нима қилган бўлсангиз, ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси инсон нима қилган бўлса, шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсон танасининг аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер имонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлиб, менинг устимда намоз ўқиди, рўза тутди, ҳажга борди, дейди...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!