На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Ориф Алимахсумов

Ориф Алимахсумов
Просмотры, всего:

2611

Жанр/раздел:

История, Музыка

Год издания:

2017

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

130

Издательство:

Мериюс

Номер ISBN:

978-9943-988-64-4

Читать отрывок
Электронная книга (4Mb) :

4800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Ушбу монография ўзбек ҳофизлик санъати намояндаси, ўзининг ҳаёти билан ўзбек халқининг ибратли устозига айланган, ижоди билан ижроси орқали эл назарига тушган, ўз ижро услубига намуаларни келажак авлод учун мерос қилиб қолдирган, забардаст хонанда, мусиқа меросимизнинг билимдони, Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимахсумовнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган. Унда устоз санъаткорнинг фаолияти, ижоди ва ижроси ҳақидаги асосий маълумотлар ўрин олган. Устозни фикри, мутахассислар таърифи ҳамда замондашлари ва шогирдларининг мулоҳазалари ўрин олган. Монографиядан мусиқа соҳасидаги таълим муассасалари ўқувчи в талабалари, мумтоз мусиқага билан боғлиқ илмий изланувчилар ҳамда қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. мусиқ
I БОБ.
Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор
ОРИФ АЛИМАХСУМОВ
Ҳаёт йўллари

Ўзининг бетакрор овози, манзурнафас хонишлари, ҳайратомуз суханлари, зукко тафаккури, мусиқий мерос борасида билимдонлиги, ибратли ҳаёти ва ижоди билан халқимиз қалбидан жой олган, замонасининг машҳур кишиси, устоз санъаткор Ориф Алимахсумовдир. Ўзбек мақом ижрочилиги санъатида ёрқин из қолдирган ҳофиз 1926 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мана шу заминда, мана шу донишманд халқнинг бағрида, Алимахсумовлар оиласида тарбияланиб униб ўсган. Ҳалол меҳнат туфайли обрў топиб, халқимизнинг эътиборини қозонган. Замондошларини маънавий дунёларида ўз ўрнини эгаллаб, руҳий манфаат улашиб келган. Беминнат ижоди билан эл назарига тушган ва ардоғига айланган. Адабиётни жону дили билан севувчи, нотиқликда мукаммал, яратган томонидан берилган ноёб истеъдод эгаси, ўткир тафаккурли ва ҳофизаси буюк устоз, ўз ҳаётий фаолиятларини мухлислар учун баён этиб кетганлар. Ундан ошириб талқин этиш мушкул эканлигини мушатирийларга етказиб, асл ҳолида баён этишга жазм этдик.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!