Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2017
O'zbek (kir)
130
978-9943-988-64-4
7800 so'm
Reyting |
Ўзининг бетакрор овози, манзурнафас хонишлари, ҳайратомуз суханлари, зукко тафаккури, мусиқий мерос борасида билимдонлиги, ибратли ҳаёти ва ижоди билан халқимиз қалбидан жой олган, замонасининг машҳур кишиси, устоз санъаткор Ориф Алимахсумовдир. Ўзбек мақом ижрочилиги санъатида ёрқин из қолдирган ҳофиз 1926 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мана шу заминда, мана шу донишманд халқнинг бағрида, Алимахсумовлар оиласида тарбияланиб униб ўсган. Ҳалол меҳнат туфайли обрў топиб, халқимизнинг эътиборини қозонган. Замондошларини маънавий дунёларида ўз ўрнини эгаллаб, руҳий манфаат улашиб келган. Беминнат ижоди билан эл назарига тушган ва ардоғига айланган. Адабиётни жону дили билан севувчи, нотиқликда мукаммал, яратган томонидан берилган ноёб истеъдод эгаси, ўткир тафаккурли ва ҳофизаси буюк устоз, ўз ҳаётий фаолиятларини мухлислар учун баён этиб кетганлар. Ундан ошириб талқин этиш мушкул эканлигини мушатирийларга етказиб, асл ҳолида баён этишга жазм этдик.