Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Руҳ сирлари

Руҳ сирлари
Просмотры, всего:

16251

Год издания:

2006

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

504

Номер ISBN:

5-648-03437-7

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

20100 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Мазкур китоб муаллифнинг «Саодатга элтувчи билим» асарининг узвий ва мантиқий давоми бўлиб, унда асосан ўта мураккаб ва бағоят сирлилиги туфайли метафизика, метафилософия, парапсихология каби фанлар томонидан энг кам ўрганилган мавзу – руҳ сирлари ҳақида сўз юритилади.
Ундан ташқари бу китобда бутун Борлиқнинг бунёд этилиш тарихи ва сабаблари, шу жумладан, инсоннинг яратилиши ва унинг дунё ҳаётида тутган ўрни, бажариши керак бўлган вазифалари, ҳаёт сирлари, турли-туман мавҳумотлар, муаммолар, фоний ва боқий дунё муносабатлари, сирларнинг ичида энг сирлиси бўлган вақт ва замоннинг моҳияти, уларнинг қай тарзда яратилганлиги, эзотерик билимлар ва бизга жуда ғалати туюладиган, «ақл бовар қилмайдиган» бошқа ғаройиботлар ҳақида мантиқий гипотезалар асосида фикр юритилади.
Шунингдек, ушбу китобда сайёрамизда кўзимизга кўринмай, биз билан бирга ёнма-ён яшаётган, ҳаётимизга маълум даражада таъсир қилиб турадиган онгли мавжудотлар, бошқа оламлардаги ҳаёт ва ҳоказолар ҳақидаги инсоният тарихида оламшумул аҳамиятга эга бўлган Само хабарлари ҳам ўз ифодасини топган.
Китоб файласуфлар, руҳшунослар, тарихчилар, педагоглар, табиатшунослар, бакалавр ва магистрларга, шунингдек, жамиятимизнинг фикрловчи, комилликка ва тараққиётга интилувчи илғор кишиларига мўлжалланган.

Муқаддима

Яратгувчи бизга ўлчовли ақл-идрок ва чексиз ирода эркинлигини берган. Аммо У бизни не мақсадда яратганидан бехабармиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

(бошлайман)

Эй Аллоҳим!

Сенга беадад ҳамду санолар бўлсин. Элчинг – пайғамбарлар муҳри бўлмиш Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалламга дуруду саловотлар айтаман ва ёлғиз Сендангина мадад сўрайман ва фақат Сенгагина таваккул қиламан.

Ассалому алайкум, муҳтарам суҳбатдош!

Комилликка интилувчи инсонларни фикр тараққиётига туртки берувчи, дунёқарашларини янада кенгайтирувчи ҳурфикрлилик тамойили асосида дунёга келган ушбу китоб Сизу бизга муборак бўлсин ва ҳали ушалмаган эзгу орзу-умидларингизни Аллоҳ таоло ижобат айласин. Ёдингизда бўлса, “Саодатга элтувчи билим” китобининг охирида “соддаликдан – мураккабликка”, деган фалсафий тамойилни кўзда тутиб:

– “Ана энди барча билимлар пойдевори бўлган дастлабки диний, фалсафий ва маърифий билимларга эга бўлдингиз ва келгуси – учинчи китобда бундан анча мураккаброқ кечадиган суҳбатимизга тайёр бўлиб қолдингиз”, – деб таъкидлаган эдим. Аллоҳ таолонинг инояти билан дунёга келган ушбу китобимни “Руҳ сирлари” деб атадим. Олдинги “Саодатга элтувчи билим” асаримда ёритиб берилган мавзуларга қараганда қўлингиздаги ушбу китобда анча-мунча мураккаброқ, кишини

чуқур ўйлантириб қўядиган мавзулар – Аллоҳ таоло ҳали инсониятга маълум қилмаган, замонавий илм-фаннинг эса “қўли етмайдиган” муҳим маълумотлар – бизларга шу пайтгача сирли, мўъжиза бўлиб келган, ҳали-ҳанузгача ўзининг илмий тасдиғини топмаган ва баъзи бирлари эса, умуман фан доирасига сиғмайдиган ҳодисотлар, воқеликлар, илмий назарияларни олимлар ва илоҳиётчилар қабул қилиш-қилмасликлари, илмий томондан тасдиқлаш-тасдиқламасликлари, оддий инсонлар эса ишониш-ишонмасликлари масалалари ҳал қилинаётган бир пайтда ўша сирли, жумбоқли масалаларни илмий жиҳатдан кенг ва чуқурроқ шарҳлаб бериш зарурати туғилди. Бу масъулиятли вазифани бажаришда ўша сирли ҳоди-сотлар билан боғлиқ илоҳий ва табиат қонуниятларини содда ва ҳар ким ҳам тушуна оладиган қилиб тасвирлаб бериш биз учун осон кечмади. Аммо, шуни эътиборга олиб қўйишингизни сўрардимки, бу китоб жамиятимизнинг илғор қатламлари – дунёвий ва илоҳиётчи олимлари учун ҳам мўлжалланганлигидан ва улар бу китобда ёритилган масалалар, назариялар, муаммолар устида илмий тадқиқотлар олиб боришлари учун айрим мавзуларни чуқурроқ, кенгроқ ва атрофлича ёритиб беришга тўғри келди. Умуман олганда, ҳар ким ҳам ҳар бир нарсани чуқурроқ билиб қўйса ёмон бўлмайди.

Инсониятнинг тараққийпарвар илғор қисмига тегишли билимлар ўрин олган қўлингиздаги бу китобда асосан руҳлар ҳақида ҳамда инсониятнинг ҳали-ҳанузгача ўйлантириб келаётган, охири кўринмайдиган баҳсу мунозаралар, Яратгувчи Парвардигорнинг барча оламлар ва махлуқоту мавжудотларни яратиш сабаби, мақсади, ёндош оламлар, ҳали жуда кам ўрганилган эзотерик (ботиний) билимлар, ғайриоддий сирли ҳодисалар, воқеалар, мавҳумотлар, муаммолар, бизга ғалати туюладиган сиру синоатлар, “ақл бовар қилмайдиган” турли-туман ғаройиботлар, ибратли ҳикоятлар ва яна ҳар бир инсон билиб қўйиши керак бўлган бошқа билимлар ҳақида сўз юритилади.

Китоб тўрт қисм, ўн тўққиз фаслдан иборат. Шу жумладан, биринчи қисм – тўрт, иккинчи қисм – саккиз, учинчи қисм – уч, тўртинчи қисм – тўрт фасллардан ташкил топган.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!