На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Синергетика

Синергетика
Просмотры, всего:

3242

Соавтор:

Год издания:

2017

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

364

Издательство:

Наврўз

Номер ISBN:

978-9943-381-39-1

Читать отрывок
Электронная книга (2,6Mb) :

7400 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Мазкур жамоавий монографияда замонавий умумфалсафий методология ҳисобланган синергетика фанининг моҳияти, асосий тушунчалари, қонуниятлари ҳамда мураккаб ночизиқли ходисаларнинг маънавий меросимизда («Авесто» мисолида), инсоннинг ўзини-ўзи ташкиллаш жараѐнида, маънавий меросимиз ижодкорлари асарларида, инсон маънавий борлиғида, информацион жамиятнинг ўзига хос хусусиятларида, замонавий техноген цивилизацияси имкониятларида намоѐн бўлиши, амал қилиш қонуниятлари фалсафий таҳлил қилинган.
Китоб синергетик методология имкониятлари билан танишиш истагида бўлган тадқиқотчиларга, докторантларга, изланувчиларга, талабаларга ва фалсафий муаммоларга қизиқувчи ҳар бир ўқувчига мўлжалланган.

КИРИШ

Йигирманчи асрнинг охирига келиб синергетика тушунчаси қарийиб барча фанлар доирасида кенг илмий истеъмолга кирди. Синергетикага бағишланган йирик халқаро илмий симпозиумлар ўтказилди, турли йўналишдаги илмий тадқиқотлар амалга оширалди ва катта-катта монографиялар нашр этила бошлади. Кўплаб илмий ва оммабоп китоблар, мақолалар босиб чиқарилди. Олимлар орасида синергетика илмий билиш услубими, тадқиқот объектининг ривожланиш ҳолатими ѐки янги умумилмий методологиями? – деган масалалар бўйича қизғин мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Бу фикрларни илгари сурувчи олимларнинг ҳар бири ўз концепциясини хилма-хил далиллар билан исботлашга уринар, ўзиникидан бошқача концепцияларни танқид қилиб, камситишга уринишади. Масалан, синергетикани ночизиқли мувозанатсиз термодинамика соҳасида ѐки ҳалокатлар назарияси ва дифференциал топология соҳасида қўлловчи мутахассис, унинг фалсафа ѐки ижтимоий соҳада методология сифатида қўлланилишини тасаввур эта олмас, синергетикани фақатгина мураккаб системани ўрганувчи фан сифатида билувчи тарихчи, унинг мувозанатсиз назарий физикада қўлланилишини ақлига сиғдира олмайди...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!