Ведутся технические работы на сервере до понедельника (до 11:00 21 октября 2019 года). Из-за чего возможны технические сбои при чтении и загрузке купленных книг.
Приносим свои извинения за временные неудобства!
Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Сўнгги нидо

Сўнгги нидо
Просмотры, всего:

14818

Жанр/раздел:

Романы, рассказы

Год издания:

2017

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

384

Издательство:

Энциклопедия

Номер ISBN:

978-9943-07-546-7

Читать отрывок
Электронная книга (2,5Mb) :

8800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор», «Ажал билан юзма-юз» ва «Суиқасд» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Тошкентдаги террор, Сурхондарё ва Андижон воқеалари. Бу фожиалар киши қалбини ларзага солади. Умрининг охиригача Ўзбекистон халқининг озодлиги, тинчлиги ва фаровонлиги учун курашган Биринчи Президент юрагида сўнгги дамларда миллатга қарата айтмоқчи бўлган қандай тилаги, даъвати — нидоси бўлган?

Бу сирни ҳаётий воқеа ва бадиий тўқималар асосида ёзилган ушбу асарни ўқиб билиб оласиз.

Нашриётдан


Биринчи қисм

I. Хавотир

II. Жиноят ва жазо

III. Президент «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида

IV. Сурхон осмонида қора булут

V. 2001 йилнинг баҳори, ёзи ва кузи

VI. Андижонда нима гаплар?

VII. Ҳамид Карзай ташрифи

VIII. Президентнинг АҚШга сафари

VIX. «Халқаро миқёсдаги лидер»

Х. Байрам арафасида

ХI. Буюк зотлар руҳи шод бўлган диёр

ХII. Янги Бош вазир

ХIII. 2004 йилнинг қувонч ва ташвишлари

ХIV. Яна бир хунрезлик

ХV. Қайғуга ботган Осетия

ХVI. Президентни ташвишга солган воқеа

ХVII. «Қўшнинг тинч — сен тинч»

ХVIII. «Андижонда фожиа юз берди!»

ХIX. Фожиадан анча йил олдин

ХХ. «Нимадан ташвишдасиз?»

ХХI. Тергов ва қамоқ

ХХII. Мудҳиш режа

ХХIII. Музокара

ХХIV. Тарихнинг номардларча жанг усули

ХХV. Ошкор қилинмаган қаҳрамонлик

ХХVI. «Аёллар, ортингизга қайтинг!»

ХХVII. «Қизғалдоқ инқилоби» нега такрорланмади?

ХХVIII. Россия Президентининг тасдиғи


Иккинчи қисм

ХХIX. Янги стратегик ҳамкорлик

ХХX. Тошкент — Ислом маданияти пойтахти

ХХXI. Ушалмаган орзу

ХХХII. Соядаги улфатлар

ХХХIII. Яна Қирғизистон воқеаси

ХХХIV. Ўзбекистон Президентининг таклифи

ХХХV. Тан олинган ҳақиқат

ХХХVI. «Сиздан ранжиганим йўқ»

ХХХVII. Тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори

ХХХVIII. Яхши қўшнилардан бири

XXXIX. Автомобиль саноати ривожидаги янги қадам

ХL. «Болаларга ғамхўрлик қилишдан чарчамайман»

ХLI. Наҳот, фаришталар «омин» деган бўлса?

ХLII. «Энди ҳеч нима қила олмаймизми?»

ХLIII. «Биздан обод ва озод ватан қолсин»

ХLIV. Ўзбек боксчиларининг улкан ғалабаси ёхуд Президентни қувонтирган воқеа

ХLV. Жудолик

ХLVI. «Алвидо, она юрт!»

* * *

Суронли йилларда бўлиб ўтган икки воқеани Президент бот-бот эслаб турарди.

2000 йил бошидаги махфий йўлланган мактубдан:

— Сиз, жоним омонда қолди деб, жудаям севинманг. Бу сафар тасодиф туфайли ўлим сизни четлаб ўтди. Аммо кейинги гал унинг қонли панжасидан осонликча қутула олмайсиз. Ва билиб қўйинг, биз сизнинг тазйиқингиздан қўрқиб, жим бўлиб кетмаймиз! Яқин йилларда биз яна ўзимизни намоён қиламиз! Бу юртда Ислом байроқи ҳилпираб, Халифалик жорий қилинажак!

— Ўзбекистон мустақил давлат. Мен бир гуруҳ бузғунчи тўданинг эмас, халқнинг хоҳиш-иродасини қадрлайман. Бу юртнинг тинчлиги, озод ва ободлиги мен учун ҳамма нарсадан устун туради!

* * *

2005 йил жазирамасидаги махфий суҳбат:

— Жаноб Президент! Фарғона водийси мамлакат раҳбарларининг доимо назаридан четда бўлган. Балки сиз билан келишиб олармиз. Мамлакатда яна бир республика жорий қилсак. Биз Халифалик тарафдорлари ана шу кичик республикада тинчгина яшаб, ўз фаолиятимизни давом эттирардик. Сизни бошқа безовта қилмасдик. Хўш, бу таклифга нима дейсиз?

— Ўеч қачон рози бўлмайман!

— Биз бутун бир мамлакатни эмас, чекка бир водийни сўраяпмиз, холос!

— Бу муқаддас ватаннинг бир қаричи ҳам берилмайди!

— Биз ҳам шу юртнинг вакилларимиз!

— Халқнинг назаридан қолган, нафратига учраган манқурт кимсаларсиз! Мен сизлардан асло қўрқмайман!...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!