Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Мухиддин Омон *

Мухиддин Омон

 

Муҳиддин ОМОН – шоир, таржимон, ношир. 1963 йил 18 мартда Самарқанд вилояти Пойариқ туманидаги Қоракесак қишлоғида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетини имтиёзли тугатган. Турли йилларда “Ўзбекистон” нашриётида, “Соғлом авлод учун” журналида, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим мудири сифатида фаолият юритган. Айни пайтда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг масъул ходими. Муҳиддин Омон ижодий фаолияти давомида кўплаб нашриётлар билан ҳамкорликда 300 дан ортиқ турли мавзулардаги адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммабоп китобларни муҳаррир сифатида нашрга тайёрлаб, 20 га яқин китобларни таржима қилган. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг( 1994 йилдан), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг(1996 йилдан) аъзосидир. “Кўнгил дарбозаси” (1993 й.), “Толе фасли” (1997 й.), “Мунаввар соғинч” (2009 й.), болалар учун : “Даканг хўроз ва унинг жўжалари” (1999 й.,2006 й.), “Соғломжон алифбоси” (2005 й.), “З9 топишмоқ” (2011й.), “Зеҳни аъло, тили бурро” (2012 й.), “Буюмлар тилган кирса” (2012 й.) номли шеърий китоблари чоп этилган.
Муҳиддин Омон таржимон сифатида ҳам халқимизни жаҳон адабиётининг мумтоз асарлари билан таништириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У XVI аср португал шоири Луис де Камоэнс сонетларини, инглиз ёзувчиси С.Моэм эсселарни, америкалик адиб Р.Блох асарларини, Нидерланд ёзувчиси Вилли Корсарининг “Мангу изтироб” романини, Нобель мукеофоти лауреати К.Гамсуннинг “Эдварда” (“Пан”) романини , Ф.Нитше ҳикматларини, Нидерланд шоирларидан Герман Гортер, Ян Хендрик Леопольд ҳамда Виллем Клос шеърларини, рус шоирлари С.Маршак, А. Барто, Л. Каминский, Б. Заходер, А. Усачевларнинг болаларга аталган қувноқ шеърларини, Латиш адабиётининг машҳур шоирлари О.Вациетис, П.Зирнитис, И.Аузинь шеърларини рус тилидан, Мирза Ҳасан Қорабоғий ғазалларини эса озарбайжон тилидан ўзбек тилига ўгирган. 2014 йилда М.Омон Англия, Голландия ҳамда Латвия шоирларидан қилган таржималари учун “Жаҳон адабиёти” журнали томонидан таъсис этилган Адабиёт йўналиши бўйича “Озод Шарафиддинов номидаги йиллик мукофотнинг “ “Энг яхши шеърий таржима” номинацияси бўйича ғолиби бўлди. Муҳиддин Омон 60 дан ортиқ қўшиқларнинг, бир неча ҳужжатли фильм сценарийларининг муаллифи ҳамдир.