Қўлланмада катталар орқали болаларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари, болаларда учрайдиган зарарли одатларга тобелик ва унинг профилактикаси масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Унда ижтимоий-психологик тренинг тўғрисида назарий маълумотлар ва амалий машғулотларни ўтказиш тартиби ҳамда амалиётда қўллашга ёрдам берувчи услубий материаллар, тавсиялар берилган. Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшларни ахборот хуружлари, маънавий таҳдидлар ва турли хил ёт ғоялардан ҳимоя қилишга қаратилган тренинглар дастурида интерфаол усуллар (мини маърузалар, ақлий ҳужум, бумеранг, чархпалак, фокус гуруҳ, ролли ўйинлар, машқлар, энерджайзерлар)дан фойдаланилган...