Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Инсонни ўрганиш илми

Инсонни ўрганиш илми
Просмотры, всего:

35548

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

64

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-496-9

Читать отрывок
Электронная книга (0,7Mb) :

5000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Yangi tanishingizni bir ko‘rishdayoq qanday insonligini bila olasizmi? Yoki uzoq vaqt suhbat-lashgachgina uni o‘rgana boshlaysizmi? Ko‘pchilik odamlar suhbatdoshining nafaqat so‘zlayotgan so‘zi va o‘zini tutishi, balki tashqi ko‘rinishiga qarab ham baho berishadi. Va ba’zan shunday bo‘ladiki, hech qanaqangi so‘z, hech qanaqangi xatti-harakatsiz ham bir ko‘rishdayoq munosabat bildiriladi. Albatta, insonning ko‘rinishi, yurish-turishiga qarab, uning ichki olamini ko‘ra olish uchun insonni yaxshi bilish lozim. Bu haqda esa ushbu kitobchamiz sizga ko‘makdosh bo‘ladi.

  1. КИРИШ
  2. БИРИНЧИ БОБ
  3. СУҲБАТДОШНИ БИЛИШ СИРЛАРИ
  4. Ким қандай кулади
  5. Кўзлар – кўнгилдан сўзлар
  6. Қарашлар
  7. Қўлларимиз қандай сирни «айтади»
  8. Елкалар ҳолати – кайфият ифодаси
  9. Бошимизни баланд кўтариб
  10. Қадамлар – феълингиздан дарак
  11. ИККИНЧИ БОБ
  12. РУҲИЙ ТЕСТЛАР
  13. Мижозингизни биласизми
  14. Инсонларни фарқлай оласизми
  15. Кўринганингиз кабимисиз
  16. Киришимлимисиз
  17. Жаҳлдормисиз

КИРИШ
Биринчи марта кўриб турган одамга нисбатан ёқтирмаслик ёки мойиллик туйғулари нима асосида пайдо бўлади, деган савол ҳар биримизни қизиқтириши табиий. Инсонни ўрганиш илми асосчиларининг таъкидлашларича, ушбу муносабат тана «сигнали» – сўзсиз тил асосида ҳосил бўларкан. Фақат руҳшуносларни ҳисобга олмаганда ушбу тил деярли ҳеч қаерда ўргатилмайди. Аммо инсоннинг ҳаракатларини тўғри баҳолаш, уни яхшироқ билиш учун ушбу фан тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳар бир инсон учун керак ва жуда қизиқарли. Инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати, имо-ишораси – ушбу тилнинг сўзлари. Хатти-ҳаракатига қараб муносабатда бўламиз, шу асосида ўзаро алоқаларимиз шаклланади. Баъзан суҳбатдошимизга айтмоқчи бўлганларимизни «сўзсиз» жавобимиз билан ўзимиз кутгандек муваффақиятли уддалашимиз мумкин. Айрим ҳолларда эса суҳбатдошимизнинг хатти-ҳаракати бизни эҳтиёткорликка ундайди (наркотик моддалар қабул қилувчилар, собиқ маҳбуслар, ҳаётдан норози, руҳан носоғлом кишиларнинг хатти-ҳаракатлари). Бундай ҳолларда қандай қилиб алоқани яхшиликча узиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Кўпчилик одамлар бир нарсани ўйлаб туриб бошқа нарсани гапирадилар, шунинг учун уларнинг ҳақиқий аҳволини тушуниш жуда муҳим.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!