Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Никоҳсиз тақилган узук

Никоҳсиз тақилган узук
Просмотры, всего:

11333

Год издания:

2017

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

208

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-883-7

Читать отрывок
Электронная книга (1,1Mb) :

7400 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

«Афғон шамоли» туркумида чоп этилган романлар муаллифи Исоқжон Нишоновнинг ушбу асари ҳам афғон урушида қатнашган юртдошларимиз, уларнинг аянчли тақдирлари, фарзанд, ёр доғида не азоб-уқубатларни бошидан кечирган яқинлари кечмиши ҳақида.
Ўз Ватанининг, оиласининг устуни, ҳимоячиси – эркак киши қўрқоқ, сотқин, номард бўлса, бу нафақат ота-онани, балки бутун бир миллатни ҳам иснодга қўяди.
Китобда афғон юртида қон тўккан бегуноҳ ўғлонларнинг қул сифатида кечирган ҳаётлари, тирик қолиш учун баъзи бирларининг мунофиқликлари турли воқеалар асосида таъсирчан ёритилган.
Асар йигитлар қалбида мардлик, шижоат, садоқат туйғуларини тарбиялаши билан ҳам ўта аҳамиятлидир.

Махсус бўлимда

Полковник Йўлдошев Собир ҳақидаги маълумот­ларни йиғишга киришди. Туман мудофаа бўлими­дан берилган хабарномада Собир Равшан ва Наил исмли йигитлар билан бир қисмда хизмат бурчла­рини ўташгани маълум бўлди. Рота командири Ми­хаил Алексеевич Кузьмичевнинг шахсига оид маъ­лумотлар ҳам жамланди. Михаил Собирнинг ўлими қайд қилинган куни оғир яраланган ва махсус са­молётда Тошкентдаги ҳарбий госпиталга жўнатил­ганди. Даволаниб, юрти Краснодар ўлкасига жўнаб кетганди. Орадан бир ой ўтиб, унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилади. Йўлдошев федерал хавфсизлик хизмати Краснодар ўлка бошқармаси­га Кузьмичевдан Собирнинг тақдири ҳақидаги фи­крларини ўрганиб, маълумотнома жўнатишларини сўраб, шошилинч топшириқнома юборди. Ўзи Наил Ҳотамов яшаётган вилоятга бориб, у билан суҳ­батлашишга қарор қилди. Ходимлар полковникни қизиқтирган шахс ҳақида қисқача маълумотнома тайёрлашди.

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!