Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
208
978-9943-27-883-7
9400 сўм
Рейтинг |
«Афғон шамоли» туркумида чоп этилган романлар муаллифи Исоқжон Нишоновнинг ушбу асари ҳам афғон урушида қатнашган юртдошларимиз, уларнинг аянчли тақдирлари, фарзанд, ёр доғида не азоб-уқубатларни бошидан кечирган яқинлари кечмиши ҳақида.
Ўз Ватанининг, оиласининг устуни, ҳимоячиси – эркак киши қўрқоқ, сотқин, номард бўлса, бу нафақат ота-онани, балки бутун бир миллатни ҳам иснодга қўяди.
Китобда афғон юртида қон тўккан бегуноҳ ўғлонларнинг қул сифатида кечирган ҳаётлари, тирик қолиш учун баъзи бирларининг мунофиқликлари турли воқеалар асосида таъсирчан ёритилган.
Асар йигитлар қалбида мардлик, шижоат, садоқат туйғуларини тарбиялаши билан ҳам ўта аҳамиятлидир.
Махсус бўлимда
Полковник Йўлдошев Собир ҳақидаги маълумотларни йиғишга киришди. Туман мудофаа бўлимидан берилган хабарномада Собир Равшан ва Наил исмли йигитлар билан бир қисмда хизмат бурчларини ўташгани маълум бўлди. Рота командири Михаил Алексеевич Кузьмичевнинг шахсига оид маълумотлар ҳам жамланди. Михаил Собирнинг ўлими қайд қилинган куни оғир яраланган ва махсус самолётда Тошкентдаги ҳарбий госпиталга жўнатилганди. Даволаниб, юрти Краснодар ўлкасига жўнаб кетганди. Орадан бир ой ўтиб, унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилади. Йўлдошев федерал хавфсизлик хизмати Краснодар ўлка бошқармасига Кузьмичевдан Собирнинг тақдири ҳақидаги фикрларини ўрганиб, маълумотнома жўнатишларини сўраб, шошилинч топшириқнома юборди. Ўзи Наил Ҳотамов яшаётган вилоятга бориб, у билан суҳбатлашишга қарор қилди. Ходимлар полковникни қизиқтирган шахс ҳақида қисқача маълумотнома тайёрлашди.
...