На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Оворанинг кўрган-кечирганлари

Оворанинг кўрган-кечирганлари
Просмотры, всего:

3316

Год издания:

2008

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

352

Издательство:

Шарқ

Номер ISBN:

978-9943-00-319-4

Читать отрывок
Электронная книга (8,1Mb) :

6800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
нет описания

«ДУНЁДА МЕНИНГ ТАСАВВУРЛАРИМДАН БОШҚА НАРСА ЙЎҚ...»

Муҳтарам ўқувчи! “Оворанинг кўрган-кечирганлари” романи таниқли ёзувчи Саломат Вафонинг бу жанрдаги иккинчи асари бўлиб, илк романи “Тилсим салтанати” атрофида ўқувчи ва синчилар анча баҳс-мунозара қилишганди. Бу адибанинг асарлари билан бир қадар таниш бўлган одам биладики, унинг битганлари дам олиб роҳатланиш учун ўқилмайди. Саломат Вафо ўқувчисини руҳй мувозанатдан чиқариб, туйғуларини безовта қилиб, тинчини ўғирлайдиган ижодкорлар сирасига киради. Унинг битганларини ўқиш ўзига яраша меғнат, ўзга билан туйғудош бўла билиш йўлидаги синов. Шу меҳнат ва синовга тайёр одамгина “Оворани...” ўқишга тутингани тузук. Акс ҳолда, кишининг овора бўлгани қолади: воқеаларни тушунмайди, қаҳрамонларни ҳис этмайди, демак, муаллифни англамайди. Негаки, бу китобда ўзидай ўзлиги бор одамни, кўнглидай кўнгил эгасини, хаёлидагидай ҳаётни топиш илинжида овораи жаҳон бўлган аёл қисмати ўзгача тасвир этилган.

Утган асрнинг атоқли файласуфи Мартин Хайдеггернинг: “Одам борлиқнинг хўжаси эмас. У борлиқнинг чўпонидир”, деган фикрида катта ҳақиқат бор. Негаки, чўпон поданинг кетидан эргашиб юришга мажбур бўлгани каби одам ҳам кўпинча ҳаётнинг ортида судралиб юришга махқум. Одам ўз ҳаётини яратгиси, тартибга солгиси, олдида юргиси, жиллақурса, унинг ичида бўлиб, таъсир кўрсатгиси, ўрнини топгиси келади. Лекин ҳаёт дарёсининг шиддатли оқими унга қўшилганларнинг кўпини ғарқ қилиб юборади. Саломат Вафонинг “Оворанинг кўрган-кечирган лари” романи қаҳрамони Салтанат Маҳмудова ана шу оқимга тушган, унинг шиддатини енгишга жон-жаҳти билан уринаётган аёл.

Адиба Саломат Вафо романида ўқувчига ақл ўргатмайди, уни эзгуликка даъват этмайди, қиссадан ҳисса ҳам чиқармайди, фақат тириклик дарёсида оқиб бораётган миллионлардан бирининг қисматини ҳеч қандай бўёғу безаксиз кўрсатиб беради. Кўрсатганда ҳам одам тақдирининг шўришлари, аччиғи, жирканчу ёқимсиз томонла рини борича гавдалантиради...

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!