Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Ўзбек халқ мусиқа ижоди 2-қисм

Ўзбек халқ мусиқа ижоди 2-қисм
Просмотры, всего:

3514

Год издания:

2000

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

56

Читать отрывок
Электронная книга (1,5Mb) :

3000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Республика таълим марказининг 1999 йил 28 декабрдаги мусиқа таълими ва ёшлар ўртасида маданиятни тарғибот этиш бўлимининг илмий -методик кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

Муаллифдан

1. Ўзбек мусиқасининг маҳаллий услублари

2. Ўзбек мумтоз мусиқасининг умумназарий масалалари

3. Асосий жанрлар таркиби

4. Мақом унинг турлари ва нота ёзувлари

а) Бухоро мақомлари (Шашмақом)

б) Хоразм мақомлари

в) Тошкент — Фарғона мақом йўллари

5. Достон ва унинг мусиқий жиҳатлари

ЎЗБЕК ХАЛҚ МУСИҚАСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ УСЛУБЛАРИ

Адабиётшунослик, санъатшунослик соҳаларида, хусусан мавжуд мусиқий адабиётларда услуб сўзи ҳар-хил маъноларда қўлланиб турилиши маълум. Булардан бир ҳолларда унинг кенг, умумлашма, бошқаларда эса хийла тор, ёки кўчма маъно ва мазмунлари қайд қилинади. Таъкидлаш лозимки, услуб атамаси ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан турлича идрок этилса-да, айни пайтда у ўзаро яқин, муштарак тушунчаларни англатиши мумкин. Демак, аввало бу масалага ойдинлик киритиш зарур.

Услуб сўзи ёрдамида аввало бирмунча кенг, аниқроғи — йиғма маънода жаҳон халқлари мусиқа санъатига хос умуммиллий ёки муайян минтақавий хусусиятлар табиати ифодаланади. Бунга, жумладан, «шарқона мусиқий услуб», «оврўпоча мусиқа услуби» каби иборалар яққол мисол бўла олади. Бошқа барча бадиий ижодиёт кўринишлари мисоли, мусиқада ҳам миллий ўзига хосликка айнан услуб атамаси ёрдамида қисқа ва лўнда тавсиф берилади.

Мусиқий асарларнинг ички тузилиш қонуниятлари бу масалада янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Яъни, асосий воситаларнинг ўзаро муносабатларини белгиловчи мезонлардан у ёки бу услуб аниқланади. Хусусан, «бир овозли» ёки «монодик», «кўп овозли», жумладан, «гармоник», «полифоник», «гомофоник» номли услублар шулар тоифасига киради. Йирик ижодий йўналиш ва оқимлар, масалан, «классицизм», «романтизм», «импрессионизм», «реализм» ва бошқалар ҳам услуб тушунчаси билан бевосита боғлиқдир...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!