Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Зафарнома

Зафарнома
Просмотры, всего:

24346

Переводчик:

Омонулло Бўриев

Год издания:

1994

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

288

Издательство:

Камалак

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга:

В данный момент нет в наличии

Рейтинг посетителей

  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
нет описания

Масъул муҳаррирдан

Бошлангич мақода. Ҳазрат Соҳибқироннинг, афъолида содир бўлган ва аҳволида юз бергаи (воҳеалар) ҳақида сўз

Сўз назми ва Соҳибқирон мақтовидан бир шингил

Ҳумоюн ҳазрат Соҳибқироннинг туғилиши ҳақида сўз

Бу машҳур таълифнипг хусусиятлари ҳақида сўз.

Шу йўсинда ёки унга ўхшашроқ тарзда ёзилган (тарихлар) ичида унинг ўзига хос айрим афзалликлари борлиги баёни

Амир Қазағаннинг чиқиши

Амирзода Абдуллоҳ ибн Қазағаннинг ҳукмдорлиги ҳақида сўз

Баён-Сулдузнинг черик тортиб келганлиги ва амирзода Абдуллоҳнинг мағлуб бўлганлиги ҳақида сўз

Туғлуқ Темурхоннинг Мовароуннаҳр мамлакатига лашкар тортганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Ҳожи Барлос билан маслаҳатлашгани ва Жайҳун сувидан орқага қайтиб келгани ҳамда Туғлуқ Темурхон амирлари билан учрашгани ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг амир Баён Сулдуз билан жанг қилмоққа черик тортгани ва амирлардан мадад сўрагани ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг иккинчи марта ҳазрат Соҳибқирондан мадад сўрагани ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқирон ва амир Хизр Ясавурийнинг Ҳожи Барлос билан жанг қилгани ҳақида сўз

Туғлуқ Темурхоннинг иккинчи марта Мовароуннаҳр вилояти сари черик тортгани ҳақида сўз

Туғлуқ Темурхоннинг ўз ўрдасига қайтганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг амир Ҳусайнни сўраб боргани ҳақида сўз

Алибек Жун Қурбонийнинг амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқиронга хоинлик қилганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг амир Ҳусайндан ажралиб Кеш томонга юзланиши ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Пули Сангин сувидан ўтганлиги ва Жата лашкарининг қочганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқироннинг Жата лашкари билан жанг қилгани ва ғалаба қозонганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқирон қурултой тузгани ва Кобулшоҳ-ўғлонни хонликка кўтаргани ҳақида сўз

Лой жанги ва унинг тафсилоти ҳақида сўз

Жата лашкарининг Самарқандни қамал қилгани ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва саодатманд ҳазрат Соҳибқироннинг Самарқанд томонга шарафли юриши ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқирон ўртасида бузғунчиларнинг фисқ-фасоди туфайли душманлик юзага келганлиги ҳақида сўз

Бахт кулиб боққан Соҳибқироннинг лашкар йиғмоқ учун Самарқанд томонга борганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Амир Ҳусайн билан жанг қилмоққа черик тортгани ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг макр ва ҳийла ишлатгани ва Хизр-хазиначини ярашмоққа йўл излаш учун юборганлиги ҳақида сўз

Соҳибқироннинг Қарши томон юриши ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг ҳазрат Соҳибқирон томон черик тортганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг Бухорони қамал қилгани ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Омуя сувидан ўтганлиги, Некпайшоҳни банди қилганлиги ва қаравунос лашкари устига бостириб бориб, уларни тор-мор этганлиги ҳақида сўз

Гардуншуҳрат Соҳибқироннинг амир Жокуни Малик Ҳусайн қошиға элчи қилиб юборгани ҳақида сўз

Ҳумоюн ҳазрат Соҳибқироннинг Мовароуннаҳр томон юзлангани ва Амир Ҳусайн лашкарини мағлуб этгани ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг саодат ва комронлик ила Самарқанд томон йўл олганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайннинг ҳазрат Соҳибқирон томон лашкар юборгани ва унинг енгилиб қайтганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн лашкарининг ҳазрат Соҳибқирон ҳайбатидан қочиб қолганлиги ва Амир Ҳусайннинг қайтиб кетганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқироннинг ярашганликлари ҳақида сўз

Амир Ҳусайининг Бадахшон сари черик тортганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соқибқироннинг Кобулистон томонга черик тортганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Жата сипоқи билаи жанг қилмоққа черик тортганлиги ҳақида сўз

Амир Ҳусайн ва ҳазрат Соҳибқироннинг Бадахшон томон йўл олганлиги ҳақида сўз

Соҳибқироннинг Бадахшондан қайтиб келганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Амир Ҳусайнга иккинчи марта қарши бўлиб қолганлигининг сабаби ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Амир Ҳусайн устига черик тортгани ва парвардигор иноятининг қўллови билан зафар қозонганлиги қақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг салтанат тахтига ўтиргани ва давлатни бошқариши ҳақида сўз

Ҳурматта сазовор ҳазрат Соҳибқироннинг Балхдан қайтганлиги ҳамда Самарқанд (шаҳри)нинг қалъа ва қўрғонини қурмоққа

буюрганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқиронҳинг иқбол ва комронлик чоғида қурултой (чақиргани) ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Шибурғон томон черик тортганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Термиз ва Балх томонга лашкар юборганлиги ҳақида сўз

Жаҳонгир Ҳазрат Соҳибқирон амир Жокуни Шибурғонни қамал қилиш учун юборганлиги ҳақида сўз

Ҳумоюн ҳазрат Соҳибқироннинг Жата томон юриш қилганлиги қақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Жата томонга иккинчи марта черик тортганлиги ҳақида сўз

Ҳазрат Соҳибқироннинг Хоразм волийси Ҳусайн Сўфи ҳузурига элчи юборганлиги ҳақида сўз

Изоҳлар

СЎ3 БОШИ

Шарафиддин Али Яздийнинг Амир Темур Соҳибқирон ҳукмронлиги даврига оид "Зафарнома" асари ўрта асрлар тарихнавислигининг ажойиб ёдгорликларидан биридир.

XIV асрда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Мовароуннаҳр, айрим феодал ҳукмдорлар, ерли ҳарбий зодагонлар ва Чингиз авлодлари бўлган мўғул хонларининг ҳокимиятни қўлга киритиш учун олиб борган тўхтовсиз курашлар майдонига айланган эди. Бу даврда Марказий Осиёнинг мазкур қисмидаги сиёсий аҳвол шу билан ажралар эдики, бир томондан, бу минтақа кичик-кичик, камқувват давлатларга бўлинган, иккинчи томондан эса, ҳар бир йирик феодал бутун Мовароуннаҳрни бўйсундириш ва уни битта ҳокимиятга бирлаштириш учун зўр бераётган эди.

Мовароуннаҳрда кечаётган тарихий жараённинг ана шу даврида XIV аср иккинчи ярмида Амир Темур Соҳибҳирон тарих саҳнасига кўтарилди. У мавжуд сиёсий аҳволдан моҳирлик билан фойдаланиб, Мовароуннаҳрда феодал тарқоқлик ва ўзаро курашларга, мўғуллар ҳукмронлигига барҳам берди, уни бир бутун қувватли давлатга бирлаштирди ва ўз нуфузини қўшни мамлакатларга ҳам таратди. Амир Темур Мовароуннаҳрда иқтисодий ҳаёт, хўжаликни тартибга солди ва айниқса Самарқандни дунёдаги энг обод пойтахтга айлантириш мақсадида бу ишга Мовароуннаҳрнинг барча қисмларидан ҳамда фатҳ этилган турли мамлакатлардан ўз даври қурилиш санъати дурдоналарининг ижодкорлари бўлган ажойиб ҳунармандларни сафарбар этди...

Добавить комментарий
Ассалому алейкум! Мен КИТОБХОН сайтига Амир Темур бобомизнинг хаетлари хакида ёзилган Зафарнома китобни кидириб кирдим . Жуда хурсандман ,шу сайтни тузган рахбариятга уз миннатдорлигимми билдирмокчиман .Лекин хозирги техника ривожланиб бораётган кунда APP STORE apple га хам юклаб олишни йулга куйишилани сураб коламан . Мен яна БОБОКОЛОНИМИЗ Амир Темурнинг *Темур Тузуклари* , Захириддин Мухаммад Бобурнинг хаётларини тасвирлаб берадиган китоб* Бобурнома* ёки *Юлдузли тунлар*. Хумоюн ва Акбаршохларнинг хаетини тасвирлайдиган* Аждодлар довони*ни хар бир Узбек фарзанди ва бобоколонларимизнинг аждоди укиб чикиши керак. Бу мукаддас китобларимиз хаётда уз урнимизни топишга ва мукаддас давлатимизни севиб ардоклашни , тараккий этиришимзга илмий-тажрибавий билимлар колдиришганини хис киламиза . Шу уринда яна бир бобоколонларимизнинг угитларининг хулосалариданми айтмокчиманки хар бир узини УЗБЕКман деган инсон албатта шу китобларни умри давомида йилига 1 мартадан укишлиги керак. Шунда хетимиз гузал ва чиройли булади.
6 мая 2020
Администратор: Ассалому алейкум! Фикр-мулоҳазангиз учун ва ўринли танқидингиз учун катта рахмат. Сизнинг таклифингиз устида ишлаяпмиз. Сиз каби китобхонларимиз борлигидан хурсандмиз ва камтарона меҳнатимизга қилган миннатдорчилигингиз учун ташаккур! Ҳурмат билан, KITOBXON жамоаси.