Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2018
Rus, O'zbek (kir)
100
Mavjud emas
Reyting |
Журналимизнинг мазкур сонида ҳам кутубхоначилик соҳаси, китоб ўқиш, мутолаани кенгайтириш борасида бир қатор аҳамиятга молик мақолаларни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Уларни ўқиш орқали кутубхона бў йича халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ва бир-биридан қизиқарли хабарлар билан танишишингиз мумкин. Хусусан, журналимизни кузатиб бораётган мухлисларга яхши танишки, ушбу сон меҳмони қисмида бу гал тарих фанлари доктори, академик, таниқли археолог Аҳмадали Асқаров журналимизнинг ўз фикрлари билан қатнашган. Ушбу саҳифада академикнинг тарих фанига кириб келиши, болалик йиллари ва машаққатли умр йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Тарих келажакка гувоҳномадир» деб номланган суҳбатимизни ўқишингиз мумкин. Бундан ташқари, журналимиз саҳифаларида Б.Н. Ельцин номидаги Президент кутубхонаси тилшунослик ва дастурий технологиялар билан таъминлаш бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди Юлия Селиванованинг Санкт-Петербургдаги Президент кутубхонасининг янги йўналишлар бўйича олиб бораётган хизмат фаолияти ҳамда фондларда сақланаётган архив, музей ва бошқа барча босма нашрларнинг электрон шаклда сақлаш тажрибалари ҳақида ҳикоя қилувчи мақоласини ўқишингиз мумкин.