Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Dinora Ilxomjonova

Dinora Ilxomjonova

 

Динора Илхомжонова – Турон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги), тиббиёт танлари номзоди, дотцент. Тошкент тиббиёт институтини шифокор-терапевт ихтисослиги бўйича тугатган.
Турли касалликларни табиий усуллар билан даволаш, спорт тиббиёти, биоритмология соҳалари бўйича 90 дан ортиқ илмий ишлар муаллифидир.
Голландия ва Полшада бўлиб ўтган халқаро анжуманларда маърузалари билан қатнашган. Ироқ ва Ҳиндистон мамлакатларида ўтказилган турли маданий анжуманларда ўзбекистонлик делегациялар сафида иштирок этган.
Нашр этилган ишлари орасида 10 та услубий тавсия, физиотерапия бўйича дарслик, докторлик диссертациясига оид монография, 3 та илмий-оммабоп китоблари бор.
Узоқ йиллар давомида Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг физиотерапия ва курортология кафедрасида, физиотерапия ва тиббий реабилитатция институтларида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва директор лавозимларида фаолият юритган.