Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Одам қиёфасидаги бўрилар

Одам қиёфасидаги бўрилар
Просмотры, всего:

4799

Год издания:

2005

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

124

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

5-633-01713-7

Читать отрывок
Электронная книга (2,8Mb) :

6400 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Таниқли адиб, журналист Шоҳрух Акбаровнинг номи китобхонларга яхши таниш. Унинг ҳужжатли ҳикоя ва қиссаларида инсон тақдири, ҳаётда одамнинг қадри, муаммолари ҳақида сўз кедати. Ёзувчининг янги тўпламида сўнги йилларда ёзилган суд очерклари жамланган бўлиб, ўнда "Қилмиш-қидириш", "Жиноятчи жазосини топади" каби ҳикматлар ўз ифодасини топган. "Жиноят ва жазо" рукнида чоп этилаётган бу ҳужжатли ҳикоялар сизга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.

Узук воқеаси

Кўнгилнинг кўчаси

Тундаги фожиа

Фирибгар

Хиёнат

Қинғир ишнинг қийиғи

Ёмонлик жазосиз қолмайди

Одам қиёфасидаги бўрилар

Эссизгина Шоҳсанам

Қозонга яқин юрсанг

Ҳовуз бўйида

Дўкондаги фожиа

УЗУК ВОҚЕАСИ

Мурод Собиров билан Муҳиддин Оллобердиевлар ён қўшни. Мурод Собиров иморатсоз уста, бир-биридан чиройли уйлар қуришнинг машқини олган. Муҳиддин Оллобердиев эса катта бир ташкилотнинг раҳбари. Табиийки, ҳурмат-эътиборли одам.

Мурод Собировнинг Нилуфар, Муҳиддин Оллобердиевнинг эса Дилдора исмли қизи бор. Улар тенгдош, сирдош, бир сўз билан айтганда, жонажон дугона эдилар.

Кунлардан бир кун Собировларникига меҳмон келадиган бўлиб қолди. Буни эшитиб Нилуфар яйраб кетди. Нега десангиз, меҳмон кутиш, дастурхонни дид билан безатиш Нилуфарнинг жондили. Елиб-югуриб хизмат қилишдан сира чарчамайди. Шунинг учун бундай пайтларда дадаси қувончдан боши осмонга етиб:

— Балли, она қизим, қўлинг дард кўрмасин, — деб алқайди.

Нилуфар билан онаси меҳмонлар учун жой тайёрлар экан, дастурхонни каттароқ тузаш учун қўшимча хонтахта қўйиш керак, деган тўхтамга келишди. Шунда Нилуфар аясига, Дилдораларда худди бизникига ўхшаган хонтахта бор, хўп десангиз ғир этиб бориб олиб келаман, деди.

— Майли, қизим, агар эринмасанг, хонтахта бугун уларнинг ўзларига керак бўлмаётган бўлса, олиб чиқавер, — деди Зумрад опа.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!