Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2005
Ўзбек (кир)
124
5-633-01713-7
9400 сўм
Рейтинг |
Узук воқеаси
Кўнгилнинг кўчаси
Тундаги фожиа
Фирибгар
Хиёнат
Қинғир ишнинг қийиғи
Ёмонлик жазосиз қолмайди
Одам қиёфасидаги бўрилар
Эссизгина Шоҳсанам
Қозонга яқин юрсанг
Ҳовуз бўйида
Дўкондаги фожиа
УЗУК ВОҚЕАСИ
Мурод Собиров билан Муҳиддин Оллобердиевлар ён қўшни. Мурод Собиров иморатсоз уста, бир-биридан чиройли уйлар қуришнинг машқини олган. Муҳиддин Оллобердиев эса катта бир ташкилотнинг раҳбари. Табиийки, ҳурмат-эътиборли одам.
Мурод Собировнинг Нилуфар, Муҳиддин Оллобердиевнинг эса Дилдора исмли қизи бор. Улар тенгдош, сирдош, бир сўз билан айтганда, жонажон дугона эдилар.
Кунлардан бир кун Собировларникига меҳмон келадиган бўлиб қолди. Буни эшитиб Нилуфар яйраб кетди. Нега десангиз, меҳмон кутиш, дастурхонни дид билан безатиш Нилуфарнинг жондили. Елиб-югуриб хизмат қилишдан сира чарчамайди. Шунинг учун бундай пайтларда дадаси қувончдан боши осмонга етиб:
— Балли, она қизим, қўлинг дард кўрмасин, — деб алқайди.
Нилуфар билан онаси меҳмонлар учун жой тайёрлар экан, дастурхонни каттароқ тузаш учун қўшимча хонтахта қўйиш керак, деган тўхтамга келишди. Шунда Нилуфар аясига, Дилдораларда худди бизникига ўхшаган хонтахта бор, хўп десангиз ғир этиб бориб олиб келаман, деди.
— Майли, қизим, агар эринмасанг, хонтахта бугун уларнинг ўзларига керак бўлмаётган бўлса, олиб чиқавер, — деди Зумрад опа.