Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Авторы

Абдухоликов Абдувохид

 

Абдухолиқов Абдувоҳид Шокирович 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида кураш кафедрасига қабул қилинди, у қўл жанги бўйича бир неча карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1999 йил институтни имтиёзли тугатган. Ҳозирда ОАЖ “Чинобод” сиҳатгоҳида олий тоифали даволаш жисмоний-тарбия ва массаж бўйича фаолият олиб бормоқда.

Абдурахмонов Абдулхай

 

Абдулҳай Абдураҳмонович Абдураҳмонов 1943 йил 2 октябрда (аслида 2 сентябрда) Кўкча даҳасида оддий хизматчи оиласида таваллуд топган. Олий маълумотли. Абдулҳай меҳнат фаолиятини 15 ёшидан бошлаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлаб келган:  Тошкентдаги катта “Подъёмник” заводида электромонтёр шогирди, электрик, “Сталин” номли артелда ишчи, механик ёрдамчиси, механик, турли савдо корхоналарида бухгалтер, бухгалтер-иқтисодчи, бухгалтер-ревизор, Ўзбекистон Республикаси Енгил саноат Минстрлигида иқтисодчи, ҳисобчи-иқтисодчи, Бош ҳисобчи ўринбосари, 1970 йилдан 1991 йилгача Республика матлубот кооперацияси уюшмаси бошқарув идораси “Ўзбекбирлашув”нинг Савдо бошқармаси қурилиш-хўжалик товарлари савдоси бўлимида катта, сўнг етакчи товаршунос, ундан кейин, Озиқ-овқат савдоси бошқармасининг Нон ва нон маҳсулотлари савдоси бўлимининг бошлиғи, озиқ-овқат товарлари савдоси бошқармаси бошлиғининг муовини, вазифаларида ишлаб келган. Сўнг, нафақага чиққунига қадар, қайта қуриш даврларидан то 1998 йил 31 мартгача кичик хусусий корхоналар ва хусусий ишлаб чиқариш фирмаларида бош директор, нафақага чиққанидан кейин эса Ўзбекистон Миллий университети фалсафа факультетининг маънавият асослари ва диншунослик кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1973 йилдан 1991 йилгача КПСС, ҳозирда ЛДП аъзоси. 1972-1974 йилларда Тошкент шаҳар партия комитети қошидаги уч йиллик сиртқи Марксизм – Ленинизм университетини битириб, партия тизимида Олий сиёсий маълумот олган (диплом № 4078, 15.06.1974). 1978 йилда Ўзбекистон Министрлар Совети тизимидаги Республика раҳбар ходимларининг малакасини ошириш институтини битирган (гувоҳнова № 3821, 28 октябрь 1978 йил). 1989 йил 24 октябрда халқ хўжалигида кўп йиллик самарали, ҳалол меҳнат қилиб келганлиги учун СССР Олий Совети Президиуми номидан Тошкент шаҳар ижроия комитети томонидан “Меҳнат ветерани” нишони билан мукофотланган. Нашр этилган асарлари: “Насабнома” (Т.: Мовароуннахр, 2003. 196 бет). “Саодатга элтувчи билим” (Т.: Мовароуннахр, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда 5 марта нашр этилган. Икки китобдан иборат, умумий хажми 1304 бет). “Руҳ сирлари” (Т.: Фан, 2006, 504 бет). Ватан ҳақида билганларимиз, билмаганларимиз.

Абдурахмон Одил

 

Одил Абдураҳмон 1944 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Маъмуробод қишлоғида туғилган. Андижон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. "Қувноқ болалар", "Қуёшни юмалатиб", "Сен менинг қуёшимсан", "Чандиқли полвон", "Бахт ҳақида қўшиқ", "Салом қуёш", "Илдиз нима дейди" сингари ўндан ортиқ шеърий тўпламлари, "Ўлиб тирилганлар", "Ошиқларга ўлим йўқ" роман ва қиссалари нашрдан чиққан. Ёзувчи ва шоир Одил Абдураҳмонов "Милтиқ отилмади" ҳикоялар тўплами учун мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги муносабати билан "Мустақиллик" кўкрак нишони билан тақдирланган.