Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin.
Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga etkaziladi. Do‘kon telefoni: +99871 227-12-39

Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Faxriddin Sodiqov

Faxriddin Sodiqov
Ko‘rganlar, jami:

2382

Janr/bo‘lim:

Tarix, Musiqa

Muallif:

Nashr yili:

2005

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

216

Parchani o'qing
Elektron kitob (2,6Mb) :

4800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Ушбу китоб атоқли созанда, бастакор, устоз Фахриддин Содиқов ҳаёти ва ижодий меросини ёритишга бағишланган. Унда санъаткорнинг беназир чолғу ижрочилиги, ҳассос ижодкорлиги ҳамда самарали устозлик фаолияти кузатилган ҳолда сара мусиқий асарлари таҳлил этилади.
Мусиқачилар, санъатшунослар, мумтоз ва ҳозирги замон ўзбек миллий мусиқа санъати ихлосмандлари учун мўлжалланган.

СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Ўзбекистон миллий мусиқа санъатининг ўтган асрдаги тараққиёт босққичлари шу замон ижтимоий воқелик ва ҳодисалари билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Эътироф этиш жоиз, 1950 йиллардан эътиборан ижодкорлик услубияти бўйича том маънода анъанавий, моҳиятан эса айни замонавий ўзбек бастакорлик ижодиёти яна бир бор гуллаб-яшнаган даврни бошидан кечирди. Шундай экан, эндиликда хассос бастакорлар томонидан бунёд этилган мусиқий қадриятлар мазмун-қиёфасини очиб бериш, воқелик тараннуми хосиятини идроклаш, қолаверса ўтган ва ҳозирги замон бадиий қонуниятлар силсиласини теран тушуниб олиш каби муҳим вазифалар мусиқий маданиятимизнинг келгуси равнақи учун алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу кесимда улкан бастакор, беназир чангчи, забардаст устоз Фахриддин Содиқовнинг ҳаёти, ижрочилик санъати, ижодий мероси ва муаллимлик фаолияти катта илмий, амалий ҳамда маънавий-маърифий қизиқиш уйғотиши табиий. Устознинг порлоқ хотирасини абадийлаштириш йўлида ўз хизматларини аямаётган олижаноб шогирдлари — моҳир дуторчи ва муаллим, доцент Абдураҳим Ҳамидов, моҳир чангчи ва тажрибали ўқитувчи Маҳмуджон Алиматов ўзларининг ҳаётий эсдаликлари, қимматли тавсия, маслаҳат ва фикр-мулоҳазалари билан мунтазам ўртоқлашиб келгани боис ушбу китобни ёзишга бел боғланди ҳамда ундаги бир қатор мавзуларни тўлароқ ёритиб ўқувчига етказиш имкони яралди.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!