Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Jinoyat va jazo

Jinoyat va jazo
Ko‘rganlar, jami:

21285

Tarjimon:

Ibrohim G‘afurov

Nashr yili:

2015

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

856

Nashriyot:

Yangi asr avlodi

ISBN raqami:

978-9943-27-379-5

Parchani o'qing
Elektron kitob (7,1Mb) :

9400 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Fikr va mulohazalar
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини тақдим этади.
Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган.
Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шуҳрат қозонган асар – талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.
«Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик – иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати – қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли – жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.
Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
Kommentariy qushish
Asar juda ajoyib ekan
14 августа, 12:08
Администратор: Фикр мулоҳазангиз учун катта рахмат!