Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Muhabbat: quvonch, azob va taskin

Muhabbat: quvonch, azob va taskin
Ko‘rganlar, jami:

5869

Janr/bo‘lim:

Psixologiya

Nashr yili:

2015

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

204

Nashriyot:

Yangi asr avlodi

ISBN raqami:

978-9943-27-425-9

Parchani o'qing
Elektron kitob (1,4Mb) :

6200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Hayotimizda, umuman, kundalik turmush tarzimizda uchraydigan muammolar bilan kurashganimizda ko‘p hollarda vaziyatni fojiaga aylantiramiz, oqibatda hayotdan zavqlanish, umr mazmunini tuyish va yashash zavqini yo‘qotamiz. Hayot abadiy kurashga, norozilik va qarshiliklarga aylanmasligi uchun nima qilsak bo‘ladi? O‘zimizni eshitish, o‘z haqiqatimizni anglash, ko‘ngil qa’ridagi ehtiyojlarimizni bilish uchun nimalar qilishimiz darkor? Kitob aynan shu savollar asosida yozildi va o‘ylaymizki, mutolaadan keyin o‘tayotgan kuningizdan hikmat izlaysiz...

МУҲАББАТ ҲАҚИДА

Севги тўсатдан келиб, истак-хоҳишимиздан ташқари бутун руҳиятимиз ва танамизни қуршаб олади. Идрокимизни, қалбимизни тўлдириб ту ра диган туйғуларни таърифлаб бўлмайди. Яқин ликдан, муносабатлардан, учрашувлардан, севганинг ёнида бўлганидан завққа тўласан киши. Бу юракларнинг бирлашгани. Инсонлар ўртасидаги ҳақиқий му ҳаббат мана шундай бўлади.

Муҳаббат ва севгининг қандай пайдо бўлишию қачон қалбни ошиён тутишига бағишланган, муҳаббат турлари муҳокама этиладиган асарлар жуда кўп. Лекин инсон учун буниси аҳамиятли эмас. Одамларга сон-саноғи билан эмас, балки ширадор меваси бўлгани сабаб эъзозланган дарахт каби муҳаббатнинг ўзи муҳим. Дарахтнинг қайси шохида етилгани, шакли, кўринишидан, рангидан кўра меванинг шарбатга тўлгани му ҳим. Борлиқнинг мўъжаз ва сирли хилқати сифатида оламга келар экан, одам боласи севиши, севганда ҳам юзаки эмас, чин қалбдан, бутун борлиғи билан, юраги гупиллаб уриб севиши керак. Ана шунда инсон ўз юраги мевасини, муҳаббати меваларини татийди. Муҳаббат ўлим билмайди. У неча асрлардан буён яшайди. Муҳаббат вақт, макон, замонни билмай катта-катта чегараларни ёриб ўтар экан, демак, инсон учун ҳам севишда ҳад белгиланмайди. Инсон туғилганидан бошлаб севиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ажойиб туйғу кўнгилда уйғонганидан бошлаб юракни маънавий жиҳатдан яхшилайди, руҳиятига кўтаринкилик бахш этади, инсон фазилатларини оширади. Одамни ғаройиб мўъжизаларга ундайди. Муҳаббатдан юрак озуқа олади. Қалб қониқиш ҳис қилади ва инсон ўзини бахтли сезади. Дунё, мол-давлат ортидан қувиб биз қалб, кўнгил озуқаси ҳақида унутамиз. Уни маънавий озиқлантиришни эсдан чиқарамиз. Бу муҳаббат, меҳрдир. Инсон ҳаётда истаган ҳамма нарсасига эгалик қиладиган вақт келади, лекин қалб ўзи истаган меҳр-муҳаббат булоғидан сув ичолмай қуриб қолади. Натижада заминий имкониятларни қанча кўп қўлга киритса, унинг қалби шунчалар кўп эътиборсиз қолиб кетаверади. Шундай бўлгач, маънавий қаноатланишни ҳис этмайди ва оқибатда ўзини бахтиёр деб билмайди.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!