Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2016
O'zbek (kir)
260
978-9943-27-689-5
Mavjud emas
Ma'lumot uchun: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Reyting |
Китоб ўз олдига мақсад қўйишни, ишонч туйғусини мустаҳкамлашни, турли синовларни енгиб ўтишни, изланишни ўргатади. Шунингдек, махсус билимлар, ақл заковат, ортга чекинмаслик ҳақида кенг тушунча беради. Китобда кўплаб инсонлар ҳаётидан олинган ибратли мисоллар келтирилган. Унда фикр кучи, ғайрат-шижоат, бахт-саодатга эришиш сирлари баён этилган...
Муваффақият сири амалиёт синовидан ўтди
Қулоғи бор киши, албатта, эшитади
Ҳаётингиздаги туб бурилиш
1. Фикр, бу – нарсалардир!
2. Бойлик томон биринчи қадам: хоҳиш-истак
3. Бойлик томон иккинчи қадам: ишонч
4. Бойлик томон учинчи қадам: ўз-ўзини ишонтириш
5. Бойлик томон тўртинчи қадам: махсус билимлар
6. Бойлик томон бешинчи қадам: тасаввур
7. Бойлик томон олтинчи қадам: режалаштириш
8. Бойлик томон еттинчи қадам: қарор қилиш
9. Бойлик томон саккизинчи қадам: қатъиятлилик
10. Бойлик томон тўққизинчи қадам: «мия маркази»
11. Бойлик томон ўнинчи қадам:шаҳвоний ҳис ва сублимация сирлари
12. Бойлик томон ўн биринчи қадам: ботиний онг
13. Бойлик томон ўн иккинчи қадам: ақл-заковат
14. Бойлик томон ўн учинчи қадам: олтинчи сезги
15. Қўрқувнинг олти белгиси
Қулоғи бор киши, албатта, эшитади
Тайёр бўлинг – муваффақиятга эришиш сири сизга ҳар бир бўлимдан сўнг энг камида бир бора намоён бўлади. Мен буни мамнуният ила сўзлаб берардим-у, аммо сизни шоду хуррамлик ҳамда биринчи кашфиётчининг ойдали жиҳатларидан маҳрум қилмайин, дейман. Сиз умидсизлик гирдобида қолиб, ранж-аламлар юрак-бағрингизни эзиб юбордими? Сизни касаллик ва жисмоний дардлар таъқиб этмоқдами? Ҳечқиси йўқ, Карнеги формуласидан фойдаланиб, менинг ўғлим ажойиб кашфиётга қўл ургани ҳақида ўқийсиз-у, ўзингизни йўқотилган умид-орзулар саҳросидаги воҳада пайдо бўлгандай сезасиз. Муваффақият сирларини амалга оширувчи, унга рўбарў келган ҳар бир киши сўзсиз ўзини омад оғушида ҳис этади. Агар сизда шубҳа-гумон туғилса, дарҳол муваффақият қозонган кишиларнинг мартаба-амалига диққат-эътибор билан қаранг. Ана шунда уларнинг муваффақияти сизни дарҳол ишонтиради ва шубҳа-гумонларингиз дар ҳол ғойиб бўлади. Албатта, муваффақият сирлари сиз учун нимагадир арзийди, аммо унинг асл баҳодан ҳам баланд туриши тайин гап. Бу баҳони сўз билан ифодалаш қийин, чунки сирни пул билан баҳолаш шунинг учун мумкин эмаски, гўё у икки қисмдан иборатга ўхшайди. Унинг бир қисми сир тўла-тўкис инсонни қамраб олишидан иборат.