Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

O‘zbekiston zaytuni

O‘zbekiston zaytuni
Ko‘rganlar, jami:

182

Hammuallif:

H.Yuldasheva

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

144

Nashriyot:

Fan va texnologiya

ISBN raqami:

978-9943-11-345-9

Parchani o'qing
Elektron kitob (1,6Mb) :

6800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Fikr va mulohazalar

Ушбу тавсиянома Ўзбекистонда зайтун ўсимлиги етиштириш агротех­никаси ҳақида дастлабки маълумот берувчи манбалардан бири ҳисобланади. Тавсияномада зайтун ўсимлигининг келиб чикиш тарихи, тарқалиш географияси, етиштириш агротехникаси ва кейинги йилларда Андижон вилояти халқаро «Бобур» фонди қошида ташкил этилган «Субтропик экинлар илмий маркази»нинг далаларида олиб борилган тажрибалар ҳамда олиб бори­лаётган илмий ишлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Ҳозирги кунгача зайтун ўсимлигининг республикада ўсиб ривожланиш адаптацияси ҳақида қарама-қарши фикрлар жуда кўп. Чунки бу ўсимлик биринчи марта Ўзбекистонда экилди ва уни ўстириш ва мослаштириш борасида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда.

Мазкур тавсияномада зайтун ўсимлигининг интродукцияси, ботаник-морфологик белгилари, агротехникаси, касалликлари, кў­пай­тириш усуллари, мевасининг механик таркиби ва янги навлари ҳақида бир қатор маълу­мотларни олиш мумкин.

Тавсиянома ‒ Олий ўқув юртлари талабалари, коллежларнинг ўқувчи­лари, магистрлар ва мойли экинларни етиштириш борасида илмий иш олиб бораётган зайтун ва экологик тоза маҳсулотлар етиштиришга қизиқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!