Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

O‘zingni o‘zing boshla

O‘zingni o‘zing boshla
Ko‘rganlar, jami:

3468

Nashr yili:

2017

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

144

Nashriyot:

G‘afur G‘ulom

ISBN raqami:

978-9943-4795-8-6

Elektron kitob:

Mavjud emas.
Buyurtma uchun: (90) 959-25-26

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Fikr va mulohazalar

Азиз китобхон!

Нашриётимизнинг Сизга аталган ушбу туҳфасида инсониятнинг кейинги минг йилликдаги буюк ихтироларидан бири дея эътироф этилган мўжиза – китоб, унинг инсон руҳи, маънавий-ахлоқий олами ва дунёқарашига таъсири, садоқатли дўст-ҳамроҳлиги, нажот йўлларини кўрсатувчи беминат халоскор сифатидаги фазилати, китобхонлик одоби, мутолаа маданияти, китоблар қатидаги дур-жавоҳирлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш зарурлиги ҳақида мулоҳаза юритилади.

"Ўзингни ўзинг англа" деган буюк ҳикмат бор. Англаш ва англаниш учун... уйғониш керак. Уйғоқ одам "худди денгиздек мавжланиб яшайди, тўлқинлар уни ушлаб туради", аммо у тўлқинларга суянибгина қолмайди, кулоч ёзади, саодат соҳиллари, илм-маърифат қирғоқлари сари интилади. Буни ҳаракат дейдилар.

Ким бошлайди бу ҳаракатни? Ким унга қувват бағишлайди? Ўзи, ўзидан бошқа ҳеч ким! Бошқалар йўл кўрсатадилар, холос. Ҳамма ўз йўлини кўрсатади ва уларнинг ҳаммаси ўзича ҳақ бўлиб чиқади. Танлаш имконияти эса чексиз. Ўзинг танлайсан, ўзинг бошлайсан ва ўзинг ҳисоб берасан.

Мен мутолаа йўлини танладим. Шу йўлда беҳисоб дур-гавҳарлар топдим.

Сизга ҳам шу йўлни тилайман, азиз ўқувчи.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!