Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2012
O'zbek (kir)
208
978-9943-4051-3-4
9200 so'm
Reyting |
- Салом, Қоплонбек!
Эшикдан кириб келган нозик гавдали, ёши ўтиб қолган бўлса-да, олмадек таранг юзида ўзининг бир сўзлиги ҳамда қайсарлиги билан қачонлардир манаман, деган йигитларни маҳлиё айлаган гўзаллиги сақланиб қолган аёл чарм ўриндиқда ўтирган йигитга шундай сўз билан мурожаат қилди. Қоплон бошини кўтарди ва ўзи томон келаётган аёлнинг юмалоқ, маккорона боқиб турган кўзларига тикилди. Унинг нотанишлигини бир боқишдаёқ англади. «Эркак башара бу фаришта ким бўлди?», деган савол кўнглидан ўтди. Хаёл дафтарини зўр бериб титкиласа-да, саволига жавоб тополмади. Кейин ёдига тушди: боя котиба «Ризонинг одами келаркан», деб айтганди. Қоплонбек унинг одамларини яхши танирди, лекин улар ичида аёл киши борлигини билмасди.
- Келинг!
Қоплоннинг совуқ қарши олиши аёлни аччиқлантирди. «Ризонинг ҳурмати йўқ экан-да», деган фикрни хаёлига келтирди. Истамай унинг ёнига борди.
- Мени «Бой оға» жўнатди, исмим Султонхон, - деди бошлиғининг лақабини тилга олиб.
- Хуш келибсиз!
Аёл курсига ўтирар экан, хонага кўз ташлади. Бу ердаги нарсалар файзли кўринди.
- Менинг келишимдан хабардормидингиз?
Қоплон унинг мақсадини тушунди.
- Котибам айтганди, - деди. - Аммо Ризонинг сиздек одами борлигини билмас эканман!
Жувоннинг бетига заҳарханда кулгу ёйилди.
- Нима, сиз фақат эркаклар билан гаплашасизми, «Тилло йигит»? - Султонхоннинг сурма суртилган қошлари чимирилди. Қоплон бир пайтлар Ризо томонидан қўйилган лақабини эшитиб ғаши келди. Аммо аччиқланганини сездирмади.
- Ўртамиздаги ишларни фақат эркаклар ҳал қилади, - деди у.
Унинг жавоби аёлнинг қулоғига ҳақоратдек эшитилди, бироқ ўзини босди.
- Энди мен билан гаплашасиз!