Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Аристотел

 Аристотел

 

Арасту ёки Аристотел (юн.: Ἀριστοτέλης; мил. ав. 384/383, Стагира — мил. ав. 322/321, Халқида) қадимги юнон файласуфи, Афлотун шогирди ва Искандар Зулқарнайн устози бўлган. У физика, метафизика, назм, театр, мантиқ, риторика, сиёсат, этика, биология ҳамда зоологияга оид ишлар ёзиб қолдирган.

Мил. ав. 367 йилда Афинага бориб, Платон академиясида таҳсил корди, 20 ёшида унинг ишларида иштирок этди. Мил. ав. 343 йилдан эътиборан Македония подшоҳи Филипп таклифи билан шаҳзода Александрга мураббийлик қилди. Мил. ав. 335 йилда Афинага қайтиб, ўзининг Ликей мактабини ташкил қилди. Александр вафотидан сўнг 323 йилда худосизликда айбланиб, Эвбея Халқидасига қочишга мажбур бўлди ва умрининг охиригача шу эрда яшади.

Арасту қомусий билимлар соҳиби, перипатетика мактаби асосчиси, унинг таълимоти айрим, алоҳида фанларни фалсафий нуқтаи назардан ёритиб берди. Фан соҳаларини таснифлашда фалсафий тизим яратиш билан Арасту инсоният тафаккурини ривожлантиришга жуда кучли таъсир кўрсатди. Арасту ижоди ўз замонидаги деярли барча билим соҳаларини қамраб олди. Ўзининг „илк фалсафа“ га оид („Метафизика“) асарида Платоннинг ғоялар назариясини танқид қилди. „Платон ғоялари“ моддий предметларнинг оддий нусхаси, айнан ўзи эканини кўрсатди. Арасту айримлик ва умумийликнинг ўзаро муносабати масаласини ҳал этди. Айримлик „бирон-бир жой“дагина ва „ҳозир“дагина мавжуддир, уни ҳис билан идрок этиш мумкин. Умумийлик эса ҳар қандай жойда ва ҳар вақтда („ҳамма ерда“ ва „ҳамма вақт“) мавжуд, у муайян шароитда айрим ҳолда юзага келиб, шу айримлик орқали идрок қилинади. Шунингдек умумийлик — фан предмети, уни ақл воситасида билиб олиш мумкин.