Эътибор беринг: бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Сотиб олиш тартиби

КИТОБНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ЛОЗИМ

1- усули.

Kitobxon.com сайтига киргандан сўнг  - “шахсий кабинет” 1  дарчасидаги “рўйхатдан ўтиш” 2  тугмасини босинг ҳамда келтирилган жадвални тўлдириш орқали рўйхатдан ўтинг ва сўнг “ОК” тугмасини босинг.


2- усули.

Kitobxon.com сайтига киргандан сўнг  - “Янги асарлар”, “Оммабоп” ёки “Жанр ва бўлимлар” дарчаларидан ўзингизга маъқул бўлган китоб (адабиёт) ни танланг. Танланган китобни устига босинг ва китоблар ҳақидаги маълумотлар саҳифасига киринг.

Танлаган китобингиз ҳақидаги маълумотлар билан танишинг ҳамда рўйхатдан ўтиш ва танлаган адабиётни  харид қилиш учун саҳифадаги “СОТИБ ОЛИШ” 3  тугмасини босинг. Пайдо бўлган жадвални шахсий маълумотларингиз билан тўлдиринг ва рўйхатдан ўтинг. Шундан сўнг “ОК” тугмасини 4  босинг.



Сиз сайтда муваффақиятли равишда рўйхатдан ўтдингиз.

“ОК” тугмасини босганингиздан сўнг  Сизга “ID” 5  рақами берилади. Уни бош саҳифанинг ўнг томонидаги устунда кўриш мумкин. Бу “ID” рақами Сизга “Kitobxon.com” сайтидаги ҳисобингизни “Paynet” тўлов тизими орқали тўлдиришингиз учун керак бўлади. Сиз “Paynet” тўлов тизими операторига “Kitobxon.com” сайтидаги ҳисобингизга маблағ ўтказишни айтинг, оператор Сиздан “ID” рақамингизни сўрайди ва Сиз айтган “ID” рақамга берган маблағингизни  киритади. Маблағ ҳисобингизга 4-5 дақиқада тушади.

Шунингдек Сиз “Click” ва “Payme”  тўлов тизимлари орқали ҳам ҳисобингизни бир онда тўлдиришингиз мумкин 6. Бунинг учун Сиз сайтнинг ўнг устунидаги “Тўлдириш” ёки “Ҳисобим ва Тўловлар” тугмасни босинг.


Очилган саҳифанинг керакли тизимидаги дарчага маълум маблағни киритинг ва "Ок" 7 тугмасини босинг. Шундан сўнг Сизнинг маблағингиз Click ёки Payme тўлов тизимларига ўтказилади ва маблағ тўланади. Керакли маблағни ўтказгандан сўнг яна “Kitobxon.com” сайтига қайтинг. Сиз шахсий ҳисобингизга маблағ тушганлигини ва тўланган ҳаражатларни “шахсий кабинет” орқали кўришингиз ҳамда ҳисобингиздаги маблағни назорат қилиб боришингиз мумкин бўлади 8 .


ШУНДАЙ ҚИЛИБ, СИЗ САЙТДАГИ ҲИСОБИНГИЗНИ ТЎЛДИРДИНГИЗ

Сиз ҳисобингизни тўлдирдингиз ва энди Сизда китоб сотиб олишга имконият яратилди. Бунинг учун Сизга керакли бўлган китоб саҳифасига киринг.

Эслатма: сиз кейинчалик керакли китобларни осон равишда топиш ва сотиб олиш учун саҳифадаги “Сараланганларга қўшиш” 9 тугмасидан фойдаланишингиз мумкин.

Сиз керакли китобларни топдингиз ва Сизнинг ҳисобингизда бу учун етарли маблағ бор. Шундан сўнг “Тўлов” 10 тугмасини босинг ва пайдо бўлган саҳифадаги маълумотга сўнгги марта китобни сотиб олиш ҳақидаги қарорингизни тасдиқланг 11 .






КИТОБ СОТИБ ОЛИНДИ

Сотиб олинган китобни Сиз 3 усул орқали ўқишингиз мумкин:

  1. Сайтдаги Онлайн-ўқиш саҳифаси орқали (компьютер ва телефонлар учун) 12
    Сотиб олинган китобнинг саҳифасида ўқиш учун тугма пайдо бўлади
    Online Reader - онлайн-ўқишнинг қулайликларини текшириб кўринг

  2. Мобиль илова орқали (Android телефонлари учун) 13
    - Google Play иловасини юклаб олинг

  3. windows- иловаси орқали (Windows 7, 8, 10 ўрнатилган компьютер/ноутбук учун) 14
    - TAS-IX дан иловани юклаб олинг






ДИҚҚАТ: Сотиб олган китобингиз автоматик равишда юклаб олинган иловада пайдо бўлади (унга Сиз ўзингизнинг логин-пароль орқали кирганингиздан сўнг).

Шунингдек қаранг - КЎП УЧРАЁТГАН САВОЛЛАР