Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Муаллифлар

Ҳушбаков Жуманазар

Туғилди:

5 август 1994 йил

 

Jumanazar Khushbakov Bakhodir ogli was born in Surkhandarya region, Muzrabad district on 5th of August in 1994. Currently, he is a studebt at Uzbekistan State University of World Langnages sbch as English, Spanish, Korean and Russian. He wants to learn many languages with the wonts to share one of the innovative ways with people.

Ҳошимов Неъматжон

 

Неъматжон Ҳошимов 1951 йил 15 январ куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани Повулғон қишлоғида туғилган. “Узумчилик сирлари”, “Мол боққан бой бўлур”, “Қадимда боғлар қандай яратилган?”, “Паррандачилик – даромад манбаи”, “Қўй ва эчки парвариши” номли китоблар муаллифи...

Ҳошимов Ўткир

Туғилди:

5 август 1941 йил

Вафот этди:

24 май 2013 йил

 

Таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Ўткир Ҳошимов 1941 йили 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг филология факультетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Илк китоби — «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), «Шамол эсаверади» (1966), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Баҳор қайтмайди» (1970), «Дунёнинг ишлари» (1982) қиссалари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1976), «Икки эшик ораси» (1986), «Тушда кечган умрлар» (1994) романлари нашр этилган.Ёзувчининг бир қанча асарлари экранлаштирилган. «Хазон бўлган баҳор», «Инсон садоқати» (1975), «Виждон дориси», «Тўйлар муборак» (1979), «Қатағон» каби драма, комедия, бир қатор киносценарийлар муаллифи. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» (2001) китоби ижтимоий-маънавий ҳаётда муайян из қолдирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1986). «Меҳнат шуҳрати» (1996), «Буюк хизматлари учун» (2001) орденлари билан мукофотланган. 2013 йил 24 май куни вафот этган. Ёзувчининг болалиги уруш ва урушдан кейинги машаққатли даврга тўғри келди. „Ўша даврда нон танқис бўлгани билан кутубхоналарда китоб кўп эди“, дея эслаган эди ёзувчи ўз хотираларида.Китоб ўқиш баробарида Ўткир Ҳошимов почтада хат тарқатувчи бўлиб ишлади. Айнан мана шу иш Ўткир Ҳошимовни оддий одамларнинг китобдаги ҳаётдан бутунлай бошқа турмушига ошно қилди. 1959 — 62 йиллари „Қизил Ўзбекистон“, 1963-66 й. „Тошкент ҳақиқати“ 1966-82 йиллари „Тошкент оқшоми“ газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаган.

Ҳошим Порсо

 

Порсо Ҳошим – Ҳошимов Порсо, 1953 йил 3 майда Самарқанд вилояти Булунғур туманига қарашли Чўян тепа – Мўғол қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўз.ФА.нинг И. Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспиронтурани тугатган.

Ҳотамий Нарзулла

 

Нарзулла Ҳотамий 1945 йил 23 октябрда Сурхондарё вилоятининг Вахшивор туманида зиёли-косиб оиласида туғилган. Олий тоифали тил ва адабиёт ўқитувчиси. Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Бутуниттифоқ халқ ижодиёти II телефестивали лаурияти (Москва), “Ижодкор ўқитувчи - 1995” (Тошкент), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Халқ таълими ходими унвонлари соҳиби. “Чечакларим саломга чиқди”, “Сўзим ва созим”, “Сизга деганим”, “Арузда ошкор оҳлар” каби шеърий ва олтита кичик саҳна асарлар, “Вахшуворнинг туғилиши”, “Тасаввуф чашмаси”, “Шеър-у шамшир қўш қанот” достонлари ва “Отамнинг кўз ёшлари” ҳикоялар мажмуаси муаллифи.

Ҳомидий Ҳамиджон

Туғилди:

4 октябр 1935 йил

 

Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида этикдўз оиласида туғилган.Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида харф терувчи, газетанинг маъсул котиби бўлиб ишлаган.1956-61 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг “Тарих-филология” факультетида таҳсил олган. Бўлажак зуллисонайн олим Ҳамиджон Ҳомидий институтнинг Ўзбек тили кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1963-67 йиллар давомида Ўзбек адабиёти кафедраси аспирантурасида ўқиб: 1968 йили номзодлик, 1990 йили докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.1982-2010 йилларда университетнинг “Ҳозирги ўзбек адабиёти” ҳамда “Ўзбек классик адабиёти” кафедраларини бошқарди. Турли йилларда олимнинг “Гуманизм куйчиси”, “Барҳаёт шеърий қаср”, “Боқий бўстон таровати”, “Шоҳноманинг шуҳрати”, “Қирқ беш аллома Ҳикояти”, “Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи”, “Кўҳна Шарқ дарғалари”, “Машриқзамин – ҳикмат бўстони” (ҳаммуаллиф), “Тасаввуф алломалари”, “Олис-яқин юлдузлар”, “Наманган адиблари” (ҳаммуаллиф), “Косон тарихи” (ҳаммуаллиф), “Авестодан Шоҳномага”, “Даҳолар давраси” сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.Бундан ташқари олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Илмий мақолалари Теҳрон, Боку, Олмаота, Душанбе, Ҳўжанд шаҳарларидаги мажмуа ҳамда қомуслардан ҳам ўрин олган. У “Дўстлик” ордени ҳамда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 1972 ва 1984 йилларда “Халқ маорифи аълочиси” нишонлари билан тақдирланган.

   1 2 3 4    > >>