Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Саволлар ва жавоблар

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИНТЕРНЕТСИЗ КИТОБНИ ЎҚИШ МУМКИН?
Сотиб олган китобингизни биринчи марта илова орқали очганингиздан сўнг, яъни ўрнатилган тегишли ИЛОВА орқали сотиб олган китобларингизни ИНТЕРНЕТсиз ўқишингиз мумкин. Бошқа сўз билан айтганда ИНТЕРНЕТ сизга сайтдаги китобни сотиб олиш ва биринчи марта ИЛОВА орқали очишингиз учун керак холос. Китобни иловада бир марта очгандан сўнг кейинчалик уни ИНТЕРНЕТсиз, барча шароитлар (метро, поезд, самолёт)да ҳам очишингиз мумкин.

КИТОБНИНГ PDF ЁКИ FB2 ФАЙЛЛАРИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Йўқ, ҳозирча олиш мумкин эмас ва Сизга унинг файлини ҳам юбора олмаймиз. Сиз фақат ўқиш учун китобнинг электрон файлини сотиб олдингиз. Негаки ҲУҚУҚИЙ ЭГАЛИК СОҲИБЛАРИ (муаллифлар, нашриётлар) китобни тарқалиб кетишдан сақлаш борасидаги ҳуқуқлари бўйича китобни фақат ўқиш учун сотишга розилик берганлар.

ЭЛЕКТРОН КИТОБНИ ЧОП ЭТИШ (принтер орқали чиқариш) МУМКИНМИ?
Йўқ, ҲУҚУҚИЙ ЭГАЛИК СОҲИБЛАРИ (муаллифлар, нашриётлар) китобни тарқалиб кетишдан сақлаш борасидаги ҳуқуқлари бўйича китобларни тираж қилишга рухсат бермаганлар ва уни фақат ўқиш учун сотишга розилик берганлар. Лекин Сиз китобнинг қоғозли вариантига буюртма беришингиз ва уни почта орқали юборишимиз (агар мавжуд бўлса) мумкин.

ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРДИМ, ЛЕКИН КИТОБ СОТИБ ОЛИНГАН САҲИФАДА ПАЙДО БЎЛМАДИ?
Эътиборингиз учун маълум қиламизки, китоб сотиб олиш учун Сиз аввал сайтда шахсий кабинетингиздаги ҳисобингизни тўлдиришингиз , ундан сўнг сайтга кириб уни топиш ва сотиб олишингиз мумкин (маблағлар сизнинг шахсий кабинетингиздаги ҳисобингиздан (сарфланади) чиқарилади). Шунинг учун Сиз ҳисобингиз тўлганини текширишингиз ҳамда китобни сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бажармаганлигингизни англашингиз лозим. 

Сиз Ўзбекистондан эмасми? У ҳолда Сиз ҳисобингизни Visa/Mastercard карта ёрдами орқали тўлдиринг

• Сизнинг Visa/Mastercard картангиз 3D ҳимоясида бўлиши керак!
• Visa/Mastercard картаси АҚШ долларига мост бўлиши шарт эмас, у ҳар қандай валютага тўғри келади. Бу ҳолатда тўланган пул бирлиги автоматик равишда АҚШ доларига конвертация қилинади.
• Visa/Mastercard картаси мавжуд эмасми? Бу ҳолда эслатиб ўтамиз, Qiwi, Yandex (ва бошқа кўплаб) каби тўлов тизимларида қисқа вақтларда бевосита кармонингиз ҳисоби билан боғланган Visa виртуал картасини очиш ҳамда бу виртуал орқали ҳар қандай тўловларни амалга ошириш ва пулни тушириш мумкин!