Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Оферта

KITOBXON.COM

сайти орқали китоб маҳсулотларини сотиш

ва хизмат кўрсатиш бўйича

ОФЕРТА

 

«AKMAL ZIYO» хусусий корхонаси раҳбари А. Инагамов, корхонанинг устави асосида бир томондан ҳамда Интернетда Kitobxon.com сайтидан фойдаланувчи шахслар иккинчи томондан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мувофиқ аҳоли орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш мақсадида китобларни турли (қоғозли, электрон ва аудио) шаклларда сотиш ва харид қилиш, хизматлар кўрсатиш, ижросини назоратга олиш бўйича ўзаро битимга келишадилар.

Мазкур оферта Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига биноан Интернет тармоғидан фойдаланувчи чекланмаган барча шахслар учун оммавий, очиқ-ошкоралик асосида олиб бориладиган шартнома ҳисобланади.

 

1. Терминлар ва таърифлар

Сотувчи - «AKMAL ZIYO»хусусий корхонаси, манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, 2-уй, тел.: +998 71 227-12-39, мазкур корхона харидорларнинг Буюртмаси асосида, Интернет орқали ижрони назоратга олган ҳолда масофадан туриб мутолаа маданиятини ошириш ва китоб олами бўйича Хизматлар кўрсатувчи шахс.

Харидор – Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда мутолаа маданиятини ошириб бораётган, китоб ўқишга қизиқиши катта бўлган ва Сотувчининг сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда сайтда танлаб олинган китобни юклаб олиш учун тўловни амалга оширган ёки Сотувчининг Хизматидан фойдаланган жисмоний ва юридик шахс.

Оферта – сотувчининг номуайян шахслар доирасига чакана савдо-сотиқ қилиш йўли билан масофадан туриб Интернет орқали турли хизматлар кўрсатиш ва сотиб олиш бўйича Сотувчининг шартлари доирасида Шартнома тузишга қаратилган таклифидир.

Акцепт – Харидор томонидан Офертани тўлиқ ва шартларсиз қабул қилиш ва Шартномани тузилган деб ҳисоблаш.

Шартнома (матнда – Шартнома) – Интернет орқали масофадан туриб хизмат кўрсатиш ва сотиб олиш бўйича сотувчининг шартлари ҳамда Харидорнинг розилиги асосида белгиланган Каталог ёки рўйхат (жанр-бўлим) доирасидаги келишув (битим).

Томонлар – шартнома бўйича бир битимга келишаётган Харидор ва Сотувчи.

Буюртма – электрон ҳужжат, яъни Харидорнинг танлаган Хизмат тури бўлиб, унда хизмат ёки маҳсулотнинг нархи (белгиланган ҳолларда эса танланган Бонуслар), Хизмат ёки маҳсулот бўйича талаб этиладиган  ва Харидорга тегишли маълумотлар: ФИШ ёки номи, (электрон) манзил, боғланиш учун телефон рақами ёки электрон манзили (контакт) ва Сайтнинг тегишли шаклида белгиланган бошқа маълумотлар бўлиши мумкин. Буюртмани тўлдириш жараёнида Харидор пулни Тўлов усули, Тўлов коди, Етказиб берилиши (харажатлар) ҳақида тўлиқ маълумотни киритиши лозим.

Тўлов коди (ID рақами) – ягона ва такрорланмас рақам кўринишидаги, ҳар бир Харидорга унинг Буюртмасига асосан бир марта автоматик тарзда (доимий равишда фойдаланиш учун) бериладиган (имзоси сифатида баҳоланадиган) белги (код). Тўлов коди (ID рақами) Буюртмалар бўйича бир марта берилиши муносабати билан ҳисоб-китоб ҳужжат (инвойс) ўрнини босади.

Хизматлар – Харидорнинг Буюртмаси асосида танланган, Интернет орқали масофадан туриб белгиланган маълумотлар бўйича жойларга юборилиши кўзда тутилган ва амалга ошириладиган ишлар. Уларга маҳсулотлар, товарлар, тестлар, танловлар, аукцион-шоулар ва бошқа моддий, номоддий хизматлар киради.

Тўлов усули – Харидор томонидан буюртма учун сайтда белгиланган ўзига қулай ва танланган тўлов йўли ҳисобланиб, Буюртманинг шаклида унинг номи кўрсатилади (“Paynet”  “Click” ва “Payme”).  

Тўлов оператори – аҳолидан Хизматлар кўрсатиш ва Буюртмалар учун белгиланган пул тўловларини амалга оширишга ваколатланган ва Сотувчи билан тегишли шартномаси мавжуд бўлган ташкилот ходими.

Электрон ҳужжатлар – Буюртмалар, тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс), рекламациялар, эътирозлар ва Томонларнинг
ўз мажбуриятларини бажаришларига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлар.

Мобиль иловалар – юклаб олинган китобларни ўзи учун қулай воситаларнинг дастурлари (Windows, Android App  Store, iOS) орқали очиш тизими. Улардан энг қулайи Харидор томонидан ўз воситасига ўрнатилган ҳолда қўлланилади.  

Юклаб олиш – Харидор томонидан танлаб олинган китобни ўз воситаси (компьютер, телефон, смартфон ёки бошқа мослама) га кўчириб олиш (ёзиш) усули.

Бонус – Сотувчининг Интернет орқали сайтдан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида буюртмага қўшимча равишда тақдим этиладиган рағбатлантириш мукофотидир. Бонуслар бепул ва қисман пуллик бўлиши мумкин. Бонусларни тақдим этиш ёки танлаш мажбурий эмас.

Курьер – Сотувчи томонидан Хизматлар ва Бонусларни, хатлар ва бошқа корреспонденцияларни Харидорга етказиб бериш учун тайинланган юридик ёки жисмоний шахс, асосан ушбу ўринда "Ўзбекистон почтаси" АЖ ёки «AKMAL ZIYO»хусусий корхонаси ходимлари хизматидан фойдаланилади. Бошқа ҳолатларда курьерлик Харидор билан келишилади.

Логин ва пароль – икки нодир рақамлар белгиси ҳисобланади, яъни қидирув тизимлари (Google, Mail, Yandex, Rambler ёки бошқалар), сайтлардан рўйхатдан ўтиш ва кўпроқ маълумотларга эга бўлиш, ўз маълумотларини киритиб бориш, юбориш ва қабул қилиш учун яратилган аккаунт (электрон почта) га ном (сўз), яъни логин берилади. Пароль эса яратилган мазкур аккаунт (электрон почта) ни очиш учун шахс томондан ўйланган махфий рақамлар йиғиндисидир.

Шахсий кабинет – Харидорнинг Сотувчи сайтидаги ўзига тегишли бўлган маълумотларни сақлайдиган шахсий саҳифаси.  Шахсий кабинет ҳисоботларни қайд қилиб бориш саҳифаси билан боғланган бўлиб,
у фақат шахснинг логин ва пароли орқали очилади.

Биллинг - тўловларнинг амалга оширилгани ҳақидаги ҳисоб тизими.

2. Умумий шартлар

2.1. Ушбу Шартнома ҳамда Сайтдаги таклиф этилаётган Хизматлар Оммавий оферта ҳисобланади.

2.2. Харидор Сайтда Буюртмани амалга ошириш учун мазкур Шартнома шартларига тўлиқ розилик билдириши ва уларни қабул қилиши лозим.

2.3.  Сотувчи Шартнома шартларига зарур ҳолатларда ўз томонидан ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

2.4. Сотувчи Хизматларни амалга ошириш жараёнига Харидорнинг розилигисиз учинчи томонни жалб этиш ҳуқуқига эга.

2.5.  Хизматдан фойдаланиш жараёнида хизмат юзасидан қўшимча саволга, маслаҳатга эҳтиёж пайдо бўлганда Харидор биринчи бўлиб Сотувчига мурожаат қилиши лозим. Ушбу талабни қондириш учун Харидор Сайтда кўрсатилган: “Биз билан боғланиш” тугмаси ёки махсус ажратилган телефон рақами орқали ёки кўрсатилган электрон манзилга мурожаат қилиши керак.

2.6. Харидор Сайтдан олинган Хизмат ва унинг натижаларини, Бонуслар ва бошқа моддий ва номоддий мулклар (ҳуқуқлар) ни бошқа шахсларга бермаслик ва уларни тижорат мақсадларида ишлатмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бундай ҳатти ҳаракатлар қонун бузилишига олиб келишини тўлиқ идрок этади.

2.7. Моддий элтмалар асосан "Ўзбекистон почтаси" АЖ орқали  белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2.8. Тегишли ҳолларда Моддий элтмаларни етказиб берилиши муддати (Буюртмани шакллантириш пайтида уларни омборда мавжудлиги ва бошқа ҳолатларни ўзида акс эттирган ҳолда) шартли ҳисобланади. Қоидага кўра, Моддий элтмалар "Ўзбекистон почтаси" АЖ (ва бошқа курьерлик хизматлари) орқали етказилишини инобатга олиб тугал муддат "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг меъёрлари ва тартибларида белгиланган муддатлар ва кафолатлар билан белгиланади.

2.9. Моддий элтмаларни Харидорга етказиб бериш учун учинчи томон жалб этилишини инобатга олган ҳолда элтиб бериш хизматлари учун алоҳида тўлов белгиланиши Харидорда эътироз туғдирмаслиги идрок этилади.

2.10. Сайтдан олинган электрон манбаларни фақатгина kitobxon.com сайти иловаси орқали ўқиш мумкин. Сайтда ўрнатилган ҳимоя тизимини бузиш орқали китоб матни ва расмларидан фойдаланиш тақиқланади.

2.11. Kitobxon.com сайтидаги китоб ва нашрларга тегишли, бошқа шаxсларга ўтказилмайдиган муаллифлик ва турдош хуқуқлар хамда бошқа мулкий ва номулкий хуқуқларнинг барчаси хуқуқ эгасида сақланиб қолади.

2.12. Китоблардаги фактлар ва уларнинг мазмуни учун муаллифлар жавобгардир. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳам ўзлари ёзган мулоҳазалар учун масъулдирлар.

2.13. Муаллиф ёки мутасадди давлат идораларининг қонуний талабига кўра, китоб ёки нашрлар ўчириб ташланиши мумкин.

2.14. Қоидаларни қасддан бузган фойдаланувчилар блокланади.

3. Буюртмани шакллантириш тартиби

3.1. Хизматларни амалга ошириш учун Харидор Сайтда кўрсатилган шаклни - Буюртмани расмийлаштиради. Биринчи марта Буюртмани расмийлаштираётган Харидор "рўйхатдан ўтиш" жараёнидан ўтади, кейинги ҳолатларда буюртмани шахсий кабинет орқали амалга оширади.

3.2. Рўйхатдан ўтиш – Хизматлар натижаларини ва/ёки Моддий элтмаларни Харидорга етказишни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни Сайтда келтирилган шакл – “Рўйхатдан ўтиш” шаклидаги кўрсатилган форма асосида Харидор томонидан тўлдирилишидир. Рўйхатдан ўтиш билан Харидорга шахсий кабинет очилади. Харидор шахсий кабинетига киргач барча маълумотларни мустақил ўзгартириб бориши ҳамда энг асосийси шахсий электрон кутубхонасини шакллантириб бориши мумкин.

3.3. Фақат Рўйхатдан ёки Авторизациядан ўтгандан сўнг Буюртма учун тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Буюртмани шакллантириш жараёни “Тўлов” тугмасини босиш билан якунланади. Ушбу тугмани босиш чакана савдо-сотиқ бўйича Шартнома тузилганлигини тасдиқловчи Акцепт ҳисобланади. Ушбу ҳолат Харидорнинг Буюртма бўйича тўловни амалга оширганини билдиради.

3.4. Буюртмани расмийлаштиришда (рўйхатдан ўтишда) тақдим этилган маълумотларни тўғрилиги ва ишончлилигига Харидор тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

3.5. Хизмат натижалари Харидор томонидан тўлов тўлиқ ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.

3.6. Тўланиши зарур бўлган сумма Буюртмани расмийлаштиришда Харидорга жадвал орқали кўрсатилади. Рўйхатда келтирилган баҳолар Сотувчи томонидан ҳар қандай вақтда ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар расмийлаштирилган ва тўлов амалга оширилган Буюртмаларга таалуқли эмас.

 

4. Эътирозларни тақдим этиш

4.1. Харидор кўрсатилган Хизмат, унинг натижаларини олгандан эътиборан 5 кун мобайнида улар бўйича эътирозлар, талаблар ва таклифларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддат ўтганидан сўнг Сотувчи эътирозларни қабул қилмайди.

4.2. Хизматнинг Харидор томонидан камчилик деб топилган ва тақдим этилган эътирозлари Томонларда келишмовчиликни юзага келтирган ҳолатларда қўшимча равишда экспертиза ўтказилиши мумкин. Сотувчи ҳисобидан ҳаражатлар қопланиши кўзда тутилган экспертиза натижасида камчиликнинг мавжуд эмаслиги, ёки камчилик Сотувчига муносабати бўлмаган ҳолатлар натижасида юз берганлиги аниқланса, Харидор бундай ҳатти-ҳаракатларга сарфланган харажатларни тўлиқ қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

5. Жавобгарлик ва бошқа шартлар

5.1. Сотувчининг Харидор олдидаги мулкий жавобгарлиги ҳажми Буюртманинг баҳоси (суммаси)дан ошмаслигини Томонлар тушунадилар ва қўллайдилар.

5.2. Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришларида Харидор томонидан Буюртмани расмийлаштиришда тақдим этган маълумотларни (фамилия, исм, шариф, манзил, индекс, электрон почта, телефон рақами ва бошқаларни) ишончлилигига тўлиқ жавобгарликни Харидор ўз зиммасига олади. Агар Харидор томонидан тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги натижасида Томонлар ўз мажбуриятларини бажара олмасалар, унда Сотувчи Буюртмани бажарилмаслиги ва/ёки Моддий элтмаларни етиб бормаслиги ҳолатлари бўйича жавобгар бўлмайди, бунда келиб чиқадиган оқибатларни ўзидан соқит қилади.

5.3. Буюртмани расмийлаштириш жараёнида ёки Хизматлар натижаларини Сотувчи юборишидан олдин Харидорнинг реквизитлари ўзгарганда ёки ушбу реквизитларда хато мавжудлигини Харидор сезиб қолганда, бундай реквизитлар Сотувчининг Харидор олдидаги мажбуриятларини бажаришга таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳолларда Харидор зудлик билан Сотувчига хабар беради. Бундай шартга амал қилинмаган ҳолларда агар Сотувчи Хизмат натижаларини интернет орқали жўнатган бўлса ва/ёки Моддий элтмалар Курьерга бериб юборилган бўлса, унда Харидорга ушбу ҳатти-ҳаракатлар қўшимча тўлов асосида амалга оширилади.

5.4. Харидор Сотувчи томонидан ушбу Сайтга тегишли бўлган ахборотларни, шу жумладан, ўзаро манфаатдор бўлган реклама хабарларини Харидорнинг электрон почтаси, телефонига юборилиб турилишига эътироз билдирмайди. Обуначи сифати регистрациядан ўтган Харидорлар ахборотларни, шу жумладан, манфаатли реклама хабарларини доимий етказиб берилиб турилишини идрок этадилар ва розилик билдирадилар. Харидор сабабини билдирмаган ҳолда бундай хабарларни инкор этиши ҳуқуқига эга. Харидор Томонлар мажбуриятларини бажарилиши билан боғлиқ хабарларни инкор этишга ҳақли эмас.

5.5. Сотувчи Сайтни оммабоплигини ошириш мақсадида турли шоу, ўйинлар ва бошқа акциялар ўтказиши мумкин.

5.6.  Сайтда Регистрациядан ўтиши билан Харидор мазкур Оферта орқали Шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигини ва бу шартларга ўз розилигини билдиради.

5.7. Сотувчи Харидор томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва даражада ҳимояда бўлиши ва сир сақланишига жавобгар.

 

6. Мунозаралар ва эътирозлар бериш тартиби

6.1. Сотувчи ва Харидор юзага келган барча мунозарали ҳолатларни келишув музокаралари орқали ечишга ҳаракат қиладилар. Харидор барча эътирозлар ва мунозараларни Сотувчига қуйидаги тартибда юборади:

Сотувчига қарашли +998 71 227-12-39 рақамли телефон орқали ҳар куни (байрам, шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача (тушлик 13.00 дан 14.00 гача) вақт оралиғида;

www.kitobxon.com cайтининг “Биз билан боғланиш” тугмаси орқали ҳар қандай вақтда;

Сайтнинг info@kitobxon.com электрон почтаси орқали ҳар қандай вақтда;

6.2. Сотувчи эътирозларни олган вақтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва Харидорга жавоб беради.

6.3.  Ушбу қоидаларда назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида тартибга солинади. Ушбу қоидаларда назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича низолар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда тарафлар уларни музокаралар йўли билан ҳал этиш чораларини кўрадилар.