Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Муаллифлар ва ташкилотлар учун

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоблар нашри, уларнинг савдоси ва тарғиботига қаратилган ишлар билан бир қаторда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берадиган сайтлар очилиб, хайрли ва таъсирчан ишлар йўлга қўйилмоқда.

“Kitobxon.com” сайти қисқа вақтларда ташкил этилган, кўплаб китобхонларни ўзига жалб қилаётган, нуфузи ошиб бораётган ва шу йўналишдаги биринчилардан бўлиб келаётган интернет сайтидир.

Бугунги кунда “Kitobxon.com” сайтини ривожлантириш учун ўндан зиёд нашриётлар ҳамда 30 дан ортиқ ёзувчи ва шоирлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиб, муаллифларнинг насрий ва назмий асарлари, бадиий, илмий, тарихий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, монография ва бошқа йўналишдаги адабиётлар, ўқувчи ёшлар, талабалар ва ўқитувчилар учун дарслик, қўлланма, луғат ва методик тавсиялар каби 4000 га яқин электрон китоблар жойлаштирилган. Жойлаштирилган электрон китоблар махсус ҳимояга эга бўлиб, тарқалиб кетишини олдини олиш учун ундан кўчирма олиш имконияти чекланган.

“Kitobxon.com” сайти китобсевар шахслар учун қулай ва рўйхатдан ўтиш учун осон равишда тузилган бўлиб, мобиль қурилмалар учун ҳам қулайликлар яратилган.

Электрон китобларни сотиб олишдан тушган маблағлар ўз вақтида ва белгиланган тартибда тузилган шартномага асосан ташкилот ва муаллифларга етказилиши йўлга қўйилган.

Шу муносабат билан Сизнинг муаллифлигингизда чиқарилган асарлар ва китобларни мазкур сайтга киритиш учун Биз билан боғланишингизни ва белгиланган тартибда шартнома тузишингизни сўраймиз.

Биз билан шартнома тузганингиз ва китобларингизни сайтга жойлаштирганимиздан сўнг Сиз сайтимиздаги китоблар сотуви бўйича тўлиқ статистик маълумотни назорат қилиб бориш имкониятига эга бўласиз.

Биз билан боғланинг ва доимий равишда яратган асарингиздан қўшимча даромад маблағларига эга бўлиб боринг. Яратилган асар нафақат сизга доимий равишда даромад олиб келиб туради, балки унинг электрон варианти минглаб йилларга сақланиб қолади.

 

“Kitobxon.com” сайти,

тел.рақами:  90-959-25-26,

E-mail: info@kitobxon.com