Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Ҳурматли китобсеварлар, Kitobxon.com – электрон китоблар кутубхонасига хуш келибсиз! Мазкур сайт орқали Сиз электрон ва аудио китобларни юклаб олишингиз ҳамда почта орқали етказиладиган қоғозли китобларга буюртма беришингиз мумкин.

Электрон китоблар кутубхонасида адиб ва муаллифларнинг ўзбек ва рус тилларида насрий ва назмий асарлари – бадиий, илмий-тарихий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, монография ва бошқа йўналишдаги, болалар ва ўқувчи ёшлар, талабалар ва ўқитувчилар учун дарслик, қўлланма, луғат ва методик тавсиялар жанрлар, тоифалар ва муаллифлар бўйича жойлаштирилган.

Электрон китоблар базамиз доимий равишда ўзбек ва жаҳон адабиёти муаллифларининг янги бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари, маълумотнома, ўқув қўлланма ва ҳужжатли асарлари билан тўлдирилиб борилмоқда.

Сайт орқали Сиз бугунги кунда:

  • электрон китобларни сотиб олиш ва ўқиш (сайтдаги онлайн-ўқиш, Android ёки Windows иловалари орқали);
  • WMA форматида аудио китобларни сотиб олиш  ва юклаб олиш;
  • Ўзбекистон бўйича почта орқали етказиб бериладиган қоғозли китобларга буюртма бериш имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.

Агар Сиз сайтга кирган бўлсангиз, унда албатта бизнинг китоблар тўплами (коллекциямиз) билан танишиб чиқинг. Сиз китоблардан хохлаганингизни сотиб олиш, онлайн ўқиш ёки тегишли иловалар орқали юклаб олиш ёки почта орқали қоғозли китобларга буюртма беришингиз мумкин

Сайтда ўзингиз учун севимли, зарур ва фойдали бўлган асарларни албатта топа оласиз. Kitobxon.com – бу Сизнинг электрон кутубхонангиздир!

Ношир ташкилотларни ва барча ижодкорларни ҳамкорликка чорлаймиз!

Ҳамкор муаллифлар ва нашриётларга миннатдорлик билдирамиз!