Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳасан Пўлатов

Ҳасан Пўлатов

 

Ҳасан Пўлатов, 1946 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 1967 йилда Самарқанд давлат университетининг тарих факультетини тугатган, тарихчи. 1973 йилда Ленинград (хозирги Санкт-Петербург) давлат университети фалсафа факультетининг илмий кенгашида номзодлик диссертациясини ёқлаган, доцент унвонига эга. Илмий изланишлари фалсафа тарихи, меҳнатнинг ижтимоий муаммолари, тасаввуф таълимоти тарихи масалаларига бағишланган. “Қишлоқ хўжалиги меҳнатининг индустриал меҳнатни бир турига айланиши”, “Тасаввуф тарихидан лавҳалар” номли монографиялар, бир нечта сиёсатшунослик, фалсафа тарихига доир илмий услубий қўлланмалар (ҳаммуаллифликда) ҳамда элликка яқин мақолалар муаллифи. Илмий педагогик фаолияти 1967 йилдан буён Фарғона давлат университети билан боғлиқ.