Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Файзулла Амир

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Файзуллаев Амир Сайдуллаевич

Туғилди:

15 январ 1945 йил

 

Амир Файзулла (Файзуллаев Амир Сайдуллаевич), 1945 йил 15 январда Самарқанд (ҳозирги Жиззах) вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. 1963 йилда Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факултетига ўқишга кирди. Ҳиндшунос-филолог ихтисосига эга. Ҳиндий, урду ва рус тилларидан ўзбек тилига 30 дан ортиқ роман ва қисса, 400 сериядан ортиқ ҳинд фильмини таржима қилган, юзлаб публицистик ва илмий-марифий мақолалар муаллифи. “Маҳобҳорат” ва “Рамаяна” кинолари таржимаси ўзбек томошабинлари томонидан қизғин кутиб олинган. 1984 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 2000 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган. Ҳозирда “Жаҳон адабиёти” журналининг Шарқ бўлими мудири лавозимида ишламоқда.

Файзиева Васила

 

Васила Файзиева - санъатшунос. 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Камолиддин Беҳзод номидаги миллий дизайн ва рассомлик институтида ўқиган. Хозир Ўзбекистон Давлат Санъат музейи директори.

Фазлиддин Беҳзод

Туғилди:

20 сентябр 1983 йил

 

1983 йил 20 сентябрда Чуст туманидаги Дамобод қишлоғида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети бакалаврлик босқичини, 2007 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура бўлимини тамомлаган. Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий тадқиқот олиб борган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). "Муқаддас замин" (1999), "Боғларингдан кетмасин баҳор" (2000), "Онамнинг кўнглига кетамиз" (2003), "Сен қачон гуллайсан" (2008), "Кутмаган кунлари, кутган кунларим" (2012), “Тушларингдан чиқиб келдим” (2017) номли шеърий тўпламлари, қатор бадиий-публицистик, илмий-адабий мақолалари чоп этилган. Шеърлари бир неча тилларга таржима қилинган.

Ўғуз Юнус

 

Юнус Ўғуз - 1960 йилда Озарбайжоннинг Ширвон шаҳрида туғилган. 1983 йилда Ростов Давлат университетининг фалсафа факультетига ўқишга кириб, уни 1988 йилда тамомлаган. Озарбайжон Фанлар академиясида, матбуот роганларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 1994 йилдан "Олойлар" (Хабарлар) ахборот агентлигининг бош директор ва шу номдаги газетанинг бош муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда. Кўплаб тарихий, илмий, бадиий асарлар муаллифи. Айниқса, "Нодиршоҳ" (2008), "Таҳмасибшоҳ" (2009), "Амир Темур" (икки жилдлик: 1-жилд "Юксалиш сари" 2011, 2-жилд "Дунёнинг ҳокими" 2012) тарихий романлари жаҳоннинг қатор тилларига таржима қилинган.

Уэллс Герберт

Туғилди:

21 сентябр 1866 йил

Вафот этди:

13 август 1946 йил