Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2017
O'zbek (kir)
416
978-9943-03-762-5
Reyting |
Ҳаёт оқар дарёга қиёс, дарё ҳам ҳаёт мисоли буҳронли кечади – тўфонлари бор. Ана шундай шиддатли оқимда инсон ўз феъл-атвори, ўй кечинмалари, хатти-ҳаракатлари, орзу, армонлари билан оқади, яшайди.
Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Дарё» романида бугунги кун нафаси билан яшаётган, тақдир йўллари бир-бири билан баъзан туташган, баъзан айро тушган қаҳрамонлар ички кечинмалари турфа воқеликларда тасвирланади. Улар биз каби ҳаётга талпинадилар, кундалик ташвишлар ичида қолиб қийналадилар, муаммоларга ўралашадилар, шунингдек, қувончли онларни ҳам бошдан ўтказадилар. Бу қаҳрамонлар бизга ҳаётий сабоқ бермоқликни истаган устоздек кўз ўнгимизда жонланадилар. Эртанги кунга бўлган ишонч ва умидни уйғотадилар. Роман ўқувчига ҳақиқий мутолаа завқини беради.
Нашриётимиз ижодий жамоаси шу йилдан эътиборан янги сериядаги асарларни чоп этишни бошлади. Қўлингиздаги ушбу китоб «Шарқ юлдузи» журнали кутубхонаси сериясидаги илк романдир. Эътибор қилган бўлсангиз, таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг ушбу романи «Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йилги бир неча сонида эълон қилиб борилди.
Мақсадимиз - ўқувчиларни энг замонавий, сара ўчбек насри намуналари билан ўз вақтида таништириб бориш. Шояд сиз азизлар хонадонига янги адабиётимиз асарлари ўз вақтида, мунтазам равишда нур каби кириб турса...