Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Ipak gilamlar

Ipak gilamlar
Ko‘rganlar, jami:

4875

Janr/bo‘lim:

Romanlar, hikoyalar, Teatr

Muallif:

Nashr yili:

1991

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

176

Nashriyot:

G‘afur G‘ulom

ISBN raqami:

8-635-00467-9

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Parchani o'qing
Elektron kitob
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

8800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг «Ипак гиламлар» тўпламига унинг сара пьесалари жамланди. Тўпламдан жой олган пьесалар турли мавзуларда. «Тошкентнинг нозанин маликаси», «Ипак гиламлар» замонавий воқеаларни акс эттирса, «Умрнинг бир довони» драмаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳисор вилоятларида кечган қисқа ҳаётий фаолиятини акс эттиради. «Элёр ботир» эртак-пьесаси эса ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган. Мазкур асарлар китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз...
  • Тошкентнинг нозанин маликаси
  • Бобур умрининг бир довони
  • Ипак гиламлар
  • Элёр ботмр

1 ПАРДА БИРИНЧИ КЎРИНИШ

Кечки пайт. Аэропорт олдидаги хиёбон.

Диктор(аэропорт радиоузелидан). 465-рейсли Тошкент — Москва самолёти учиб келди. 217-Тошкент — Киев рейси билан учувчи пассажирлар самолётга чиқарилмоқда.

М у н а в в а р билан Музаффар кириб келишади. Музаффарнинг қўлида чамадон.

Музаффар(ўкинчли). Шундай қилиб, бормайман, деб қатъий қарор қилдим, денг.

М у н а в в а р. Ахир тушунсангиз-чи...

М у з а ф ф а р. Ҳа, тушунаман... начора? Мен бўлсам Сиз билан Европа бўйлаб саёҳат қиламан, Гёте юрган кўчаларда,Бальзак сайр қилган хиёбонларда бирга бўлиб, суратларга қўлтиқлашиб тушаман, деб ўйловдим. Ҳамма орзулар ҳам амалга ошавермас экан-да...

М у н а в в а р. Намунча тушкунлик! Ҳаётнинг илк қадамларини қўйяпмизу бошқача қилиб айтганда, эндигина бошланди қўшиқ.

Музаффар. Юрак истамаётган бўлса ҳам, ўзимни онгли равишда тушунишга мажбур қиламан. Ирода деган «Тез ёрдам»га мурожаат қиламан. Начора?.. Ёлғиз кетаверади Музаффар бечора. Мадад бергин, эй ирода!

М у н а в в а р. Ўзим ҳам ачиняпман, лекин илмий ишимни саёҳатдан муҳимроқ, деб топдим-да, домлам Исмат Раҳматович лаборатория олишга ёрдам бердилар. Шу бир ой давомида ишингизнинг дастлабки натижаларини муҳокама қилдириб олишингиз керак, дедилар. Чунки академик Соатов бир ойдан кейин ярим йилга Колумбия университетига лекция ўқигани кетар эканлар (нозланиб)...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!