Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Lison ut-tayr / The language of the birds

Lison ut-tayr / The language of the birds
Ko‘rganlar, jami:

2538

Janr/bo‘lim:

Romanlar, hikoyalar

Muallif:

Tarjimon:

Nosir Qambarov , Tursunxo‘ja Maxmudxo‘jaev, Garri Dik

Nashr yili:

2018

Tili:

Ingliz

Betlar:

197

ISBN raqami:

978-9943-5219-2-6

Parchani o'qing
Elektron kitob (1,3Mb)
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

8600 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Fikr va mulohazalar

Алишер Навоийнинг Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарига жавобан ёзган ушбу асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда шоирнинг фалсафий дунёқараши бадиий лавҳаларда кенг тасвирланган, достон замондош ёшларимизнинг маънавий ва ҳиссий камолотларига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз.

«Лисон ут-тайр» арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир. Алишер Навоийнинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари орқали Алишер Навоий ўзининг тасаввуф таълимоти билан боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг улуғворлигини мажозий услуб билан, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини топган. Бу билан Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!