Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2016
O'zbek (kir)
598
9789943275614
Mavjud emas
Reyting |
«Камолот кутубхонаси» рукнида чоп этилаётган Жек Лондоннинг Мартин Иден романи кўпчиликнинг талаб ва истаклари асосида нашрга тайёрланди. Уни муаллифнинг ўзига хос автобиографик асари дейиш мумкин. Чунки Ж. Лондоннинг ўзи ҳам асар қаҳрамони каби қашшоқ оиладан чиққан ва ўзининг саъйҳаракатлари ҳамда ирода кучи билан адабиёт оламида довруғ қозонди. Инсон ва жамият, жамиятдаги кескин синфий табақаланиш, унинг инсон ҳаётидаги фалсафийижтимоий аҳамияти бундан юз йиллар аввал қанчалар долзарб бўлган бўлса, айни дамда ҳам шундай долзарб саналади. Бой хонадон қизини севиб қолгач, соф муҳаббат туфайли рўёдек туйилган орзуга интилган Мартин ўша орзусига эришганда, унинг сароб эканини англаб етади. Бу орзуни у эмас, севган қизи Руфь эмас, балки жамият ва унинг шафқатсиз қонунлари саробга айлантиради. Мартин тушунган нарсани Руфь ҳеч қачон англаб етолмаганидек, қиз ардоқлаган қадриятлар ҳам Мартин учун ҳамиша бегона бўлиб қолаверади. Асар мутолаасидан сўнг китобхон ҳар қандай жамият ва тузумда чин инсон бўлиш, буни англай олиш энг юксак ва олий қадрият эканини ҳис қилади.