Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

O‘zimga omadni jalb etaman

O‘zimga omadni jalb etaman
Ko‘rganlar, jami:

6797

Janr/bo‘lim:

Ishtiyoq-qiziquv, Psixologiya

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

62

ISBN raqami:

978-9943-4339-4-6

Parchani o'qing
Elektron kitob (2,1Mb) :

4000 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Кўплаб инсонлар мазкур китобдан фойдаланиб, катта муваффақиятларга эришишган. Сиз ҳам четда қолманг. Сиз ҳам вазиятлар устидан ғалаба қозониб қувонган инсонлар сафига қўшилинг. Инсонлар билан гўзал ва меҳр-оқибатли муносабатлардан завқланинг. Ўзингиз орзу қилган ҳаёт лаззатини туйиб, қувониб яшашингизни тилаймиз. Доимо бахтли ва омадли бўлинг!

Кириш

1-қисм. Онгда бунёдкорлик кучини уйғотиш

  • 1-боб. Худо ҳаққи, ўзингизни севинг!
  • 2-боб. Орзуларни рўёбга чиқариш дастурини тўғри йўлга қўямиз
  • 3-боб. Атрофимизда омад майдонини вужудга келтирамиз
  • 4-боб. Агар истакларимиз амалга ошмаса, нима қилиш керак?

2-қисм. Ўз имижимизни тўғри танлаймиз – муваффақият томон йўлдамиз

  • 1-боб. Муваффақият ва машҳурликка эришиш учун ўзингизни гўзаллик ва саломатлик сари дастурланг
  • 2-боб. Соатларни орқага сурамиз
  • 3-боб. Инсонлараро муносабатларнинг асоси

1 боб

ХУДО ҲАҚҚИ ЎЗИНГИЗНИ СЕВИНГ!

Мен сизга кўплаб маслаҳат ва ажойиб
ғояларни айтишим мумкин, бироқ куч
сизнинг қўлингизда. Сиз маслаҳат ва
ғояларимга амал қиласиз ёки қилмайсиз. Бу
сизнинг қўлингизда.
Луиза Хей

Ўз ўзига муҳаббат – бу Яратишнинг муваффақиятли жараёни учун кучли стимул ҳисобланади. Лекин бу ерда калондимоғлик ва манманликка ўрин йўқ. Инсон ҳақиқатдан ҳам ўзини севса, ўзгани камситишга қодир бўлмайди. Одамларга нисбатан нафрат ва бешафқатлик билан муносабат қилиш инсоннинг ўзига нисбатан ишончсизлик билан қараш туйғусидан келиб чиқади. Ожиз ва турли комплекслар билан азоб чекадиган инсонгина бошқа инсонни таҳқирлаш орқали ўз нафсониятини кўтаришга ҳаракат қилади. Унда келишганимиздек, ўзимизга бўлган муҳаббат илмини ўзлаштирамиз, ўзини севмаслик, айбдорлик ва қўрқув туйғулари бизни олдинга ҳаракат қилишимизни тўхтатиб қўяди.

Агар инсон етарлича ўзини севмаса, қалбида ўзини муваффақиятларга лойиқ деб ҳисобламаса, амалда ҳам бу муваффақиятсизлик ва нафратларга дуч келаверади.

Мен айнан шу мавзуда гап бошлашим бежиз эмас. Ўзингизга чуқур ва чин юракдан бўлган севгисиз бирон натижага эришингиз жуда қийин. Ахир биз машаққатсиз ва қувончга тўла йўлни танладик, тўғрими?

Келинг, биринчи қадамни ташлайлик...

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!