Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдуқаҳҳор Иброҳимов *

Абдуқаҳҳор Иброҳимов

 

Абдуқаҳҳор Иброҳимов Тошкентнинг Кўкча даҳасида 1939 йилнинг 16 августида дунёга келган. 1957-1962 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. 1975-1977 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. Республика Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида бош муҳаррир, 1990-1993 йилларда Республика Президенти Девонида маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатади. 1994 йилдан буён эса Республика «Маънавият ва маърифат» марказида хизмат қилмоқда. Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Арра», «Мени айтди деманг», «Зўлдир», «Бир ўликка бир тирик», «Бу замон ўғлони», «Тусмол», «Сочқи», «Майли, майли», «Офарин», «Пуч», «Шайтон йўли» комедиялари Тошкент ва вилоят театрлари саҳналарида қўйилган. Унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени берилган. У кейинги пайтда «Ватан туйғуси» (ҳамкорликда), «Бизким, ўзбеклар…», «Давлат тафаккури нима?», «Миллат овози» каби йирик публитсистик китобларини ва «Уйқу келмас кечалар» романларини ўқувчиларга тақдим этди.